ЦЗИНЬ

ЦЗИНЬ, Олтин, Алтан хонлиги — ўрта асрларда ҳоз. ХХРнинг шим.шарқида яшаган жужанларнинг давлати ва сулоласи (1115—1234). Жужанларнинг киданлар зулмига қарши кураши жараёнида барпо этилган. 1125 й. Ц. киданларнинг Ляо давлатини тугатиб, унинг ҳудудини босиб олган. 1125—27 й. ларда Хитойнинг Шим. Сун сулоласи-га қарши кураш олиб бориб, Шим. Хитойнинг катта қисмини, жумладан, империя пойтахти Кайфин ш. ни эгаллаган Цзинь қўшинлари Янцзи дарёси қирюқларигача боришган. 1139 й. Ц. Хитойнинг Жан. Сун давлати б-н сулҳ битами имзолаган. Унга кўра, Жан. Сун давлати ўзини Цзиньнинг вассали деб тан олган. 12-а. ўрталарига келиб Ц. Шарқий Осиёдаги кучли давлатга айланган. Унинг тарки-бига ҳоз. Шим.-Шарқий ва Шим. Хитой, Ички Монголиянинг бир қисми кирган. Тангутларнинг давлати Си Ся ва Корея хам Цзиньга вассал бўлган. Цзинь мўғуллар истилоси даврида бархам топтан.

Loading...