ЦЗИНАНЬ

ЦЗИНАНЬ — Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар. Шаньдун провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 5,53 млн. киши (1999). Резина саноатининг йирик маркази. Машинасозлик (хусусан, станоклар, саноат жиҳозлари, автомобиллар и. ч.), металлургия, кимё, нефть кимёси, озиқ-овқат, қоғоз, тўқимачилик саноати корхоналари ишлаб турибди.

Loading...