ЦЗЯНСИ

ЦЗЯНСИ — Хитойнинг шарқий қисмидаги провинция. Янцзи дарёсининг ўнг соҳилида. Майд. 164,8 минг км2. Аҳолиси 41,9 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Наньчан ш. Ер юзаси марказий ва шим. кисмида аллювиал пасттекислик, қолган қисми тоғлик, энг баланд жойи 1696 м. Иқлими субтропик муссонли иқлим. Йиллик ёғин 1400—1700 мм. Тоғлар ўрмонлар билан қопланган. Иқгисодиётида деҳқончилик етакчи ўринда. Асосий экини — шоли. Буғдой, арпа, батат, дуккаклилар, пахта, жут, шакарқамиш экилади. Цитрус мевалар етиштирилади. Қорамол, чўчқа боқилади. Балиқ овланади. Вольфрам, тошкўмир, рух, қўрғошин қазиб олинади. Тўқимачилик, машинасозлик, кимё, ойна-шиша, металлургия, қоғоз саноати корхоналари бор. Ц. қадимдан ўзининг чинни буюмлари билан машҳур. Бу ерда Хитойда энг катта чинни ф-каси жойлашган. Дарёларида кема қатнайди.

Цзянси ҳудудида мил. ав. 7—4-а. ларда Ци, Юэ, Чу подшоҳликлари бўлган. Мил. ав. 3-а. да Цинь империяси таркибидаги Цзюцзян вилояти эди. 13-а. да Хитойни мўғуллар босиб олгач, Цзянси провинцияси таркиб топган.

Loading...