УАГАДУГУ

УАГАДУГУ — Буркина-Фасо пойтахти. Қора ва Оқ Вольта дарёлари оралиғидаги платода, 300 м баландликда жойлашган. Иқлими субэкваториал, қуруқ иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси 24,4°, июлники 31,5°. Ўртача йиллик ёғин 880 мм. Аҳолиси 709,7 минг киши (1990-й. лар охири). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Пахта тозалаш, тўқимачилик, озиқ-овқат корхоналари, пойабзал ф-каси, шина ва цемент з-длари, иссиқлик электр ст-яси бор. Тайёр қисмлардан велосипед ва мотоцикллар йиғилади. Гилам тўқилади. Ҳунармандчилик ривожланган. Қ. х. районининг савдо маркази. Ун-т (1969), и. т. маркази, тропик ўрмон техник маркази ва б. бор. Уагадугуга 15-а. да асос солинган. 19а. охиригача моей халқи давлатларидан бирининг пойтахти. 1919—32 ва 1947 — 60 й. ларда Францияга қарашли Юқори Вольтанинг маъмурий маркази. 1960 й. дан мустақил Буркина-Фасо Республикаси пойтахти.