УБАЙДУЛЛОҲ ибн ЗИЁД (тахм. 649 тахм. 685) — Араб халифеишгининг Хуросондаги ноиби (673—674); Мовароуннахрни араблар томонидан фатҳ этилишининг дастлабки босқичида фаол катнашган араб саркардаси. Халифа Муовия томонидан 673 й. охирларида араб қўшинига бош бўлиб Амударёни биринчи бўлиб кечиб ўтган. Сўнгра Бухорони қамал қилган. Бухоро маликаси (қ. Хутак хотун) туркларни ёрдамга чақирган ва улар ёрдамида арабларга қарши зарбалар берган. Бироқ оқибатда араб қўшини ғолиб келиб, ўртада сулҳ тузилган. Сулҳга кўра Бухоро маликаси бир лак (бир миллион) дирҳам ҳажмда бож тўлаган, шунингдек, араблар кўплаб қуроляроғлар, кийимкечаклар, олтин, кумуш буюмлар ва 4 минг бухоролик камончиларни ўлжа олиб Хуросон ноиби қароргоҳи — Марвга қайтишган. Убайдуллоҳ ибн зиёд ибн 3. бухоролик камончиларни ўзининг шахсий гвардиясига айлантирган. Муовия Убайдуллоҳни 674 й. Хуросондан чақиртириб олиб Басра ноиби этиб тайинлаган, 681 й. дан — Басра ва Куфа ноиби.