УБСУНУР, Убса — Монголиянинг шим. ғарбий қисмидаги оқмас шўр кўл. Шим. ғарбий қисми Тива (РФ) ҳудудида. Майд. 3350 км2, 753 м баландликда жойлашган. Соҳиллари текис, чўл ландшафтли. Нояб. дан апрелгача суви музлайди. УН. га Тэс, НарийнГўл дарёлари қуйилади.