УЧИНЧИСИ ИСТИСНО ҚОНУНИ

УЧИНЧИСИ ИСТИСНО ҚОНУНИ — формал мантиқнинг асосий қонунларидан бири. Дастлаб Аристотель ифодалаб берган. Бу қонунга кўра, бирбирига зид бўлган икки фикрдан бири чин, иккинчиси хато, учинчи фикрга ўрин бўлиши мумкин эмас. Бу қонун қайси фикрнинг чинлигини кўрсатиб бера олмайди, лекин қайси фикрдан бири тўғри бўлса, кейингиси албатта нотўғрилигини билдиради. Учинчиси истисно қонуни «А ёки В ёки В эмас» формуласи орқали ифодаланади. Учинчиси истисно қонуни билиш ва муҳокама юритиш жараёнида тўғри хулоса чиқариш учун муҳим бўлиб, ўзаро зид қарашларни аралаштириб юборишга йўл қўймайди.