УЧЛАМЧИ СИСТЕМА

УЧЛАМЧИ СИСТЕМА (ДАВР) — Ер геологик тарихида кайнозой эротемасининг биринчи даври. «Учламчи система» терминини 1759 й. итальян геологи Ардуино таклиф этган. Учламчи система ётқизиклари мезозой эрасининг бўр даври жинслари устида жойлашган бўлиб, антропоген (тўртламчи) даври жинслари билан қопланган. Ҳоз. вақтда 2 мустақил — неоген ва палеоген системаларига ажратилган; илгари бу даврлар Учламчи системанинг бўлимлари ҳисобланарди. Яна қ. Неоген системаси (даври), Палеоген системаси (даври).

Loading...