УЧҚУДУҚ

УЧҚУДУҚНавоий вилояти Учқудуқ туманилаги шаҳар (1978 й. дан), туман маркази. Вилоятнинг шим. да. Т. й. станцияси. Учқудуқдан Навоий ш. гача 300 км. Аҳолиси 25,3 минг киши (2004). 1961 й. да Мурунтов олтин конининг ишга туширилиши муносабати билан барпо этилган. Учқудуқда олтин, олтингугурт, мармар ишлаб чиқарувчи кон саноати корхоналари, жумладан, Навоий кончилик ктига қарашли Шим. кон бошкармаси, Зарафшон курилиш бошқармаси тасарруфидаги «Шимол» корхонаси, Кўкпатос геология разведка экспедицияси, 31 Қизилқумгеологияразведка партияси, Ўзбекистон—Россия П«ромэлектро» қўшма корхонаси, қурилиш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва шохобчалари, автокорхона, 6 умумий таълим мактаби, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, гимназия, кончилик касбҳунар коллежи ишлаб турибди. Маданият уйи, 3 кутубхона, клуб муассасалари мавжуд. Стадион, соғломлаштириш пункти, сузиш ҳавзаси ва б. спорт иншоотлари аҳолига хизмат қилади. Марказий касалхона, тиббий санитария кисми, силга қарши диспансер, поликлиника, аёллар ва болалар консультацияси, дорихона, амбулатория, 4 касалхона, 2 врачлик пункти, давлат санитария эпидемиология назорат маркази ва б. тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Шаҳар ҳудудидан Навоий— Учқудуқ — Нукус йўналишидаги катта автотрасса ўтади. Учқудуқ — Мискин янги т. и. тармоғи мавжуд.

Loading...