УЧҚУЛОЧ ҚЎРҒОШИНРУХ КОНИ — Жиззах вилоятининг Фориш туманида, Нурота тоғларининг шим. тоғ олди қисмидажойлашган. Жан. дан Хонбанди ва шим. дан Шим. Учқулоч ёриқлари билан чегараланган. Кон геол. си 1951 й. да комплекс ўрганилган. Коннинг 2 та участкасида муфассал қидирув ишлари олиб борилган, бу участкалар баритпиритгаленитсфалерит рудали майдонлардан иборатлиги маълум бўлди. Учқулоч қўрғошинрух кони майдонида, асосан, девон, карбон (тошкўмир) даврларига оид жинслар тарқалган. Магматик тоғ жинсларидан диабаз, габбро, альбитофир, кварцли порфир ва туфлар учрайди. Учқулоч қўрғошинрух конида руда жисмлари 50 — 100 м дан 1100—1300 м гача бўлган чуқурликда жойлашган. Кондаги асосий фойдали қазилмалар — қўрғошин, рух, мис. Учқулоч руда майдони Хонбандитоғ горст — антиклиналида жойлашган. Учқулоч қўрғошинрух кони саноатбоп кон, асосий минераллари: галенит PbS (86,7% Pb), сфалерит ZnS (67% Zn), иккинчи даражали минераллари халькопирит, пирротин, карролит, кумуш, олтин ва б. У. қ. р. к. нинг захиралари С, тоифаси бўйича: қўрғошин — 2862,1 минг т, рух — 3140,8 минг т; С2 тоифаси бўйича: қўрғошин — 431,6 минг т ва рух 214,07 минг т.