УЧУР

УЧУР — РФ Хабаровск ўлкаси ва Саха (Якутия)даги дарё, Алданниит ўнг ирмоғи (Лена ҳавзаси). Уз. 812 км, ҳавзасининг майд. 113 минг км2. Становой тизмасининг шарқий чеккасидан бошланиб, Алдан тоғлигининг шарқий чеккаси бўйлаб, кўпинча тор водийдан оқади. Ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 1345 м3/сек. Энг йирик ирмоқлари: Уян, Тиркан, Гонам, Гиним. Нояб. да музлаб, майда муздан бўшайди. Қуйилиш жойидан 159 км гача кема қатнайди.