УДАЙПУР

УДАЙПУР — Ҳиндистоннинг шим. ғарбий қисмидаги шаҳар, Аравали тизмаси ён бағрида, Рожастҳон штатида. Аҳолиси 310 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Кимё, шакарқанд, цемент, рангли металлургия саноати корхоналари мавжуд. Кустарь усулда матолар, тўр тўқилади. Удайпур яқинида фосфорит ва мамлакатда ягона қўрғошинрух рудалари конлари бор. Шаҳар табиий ва сунъий кўллар билан ўралган. 16—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сакланган. Туризм ривожланган.