УДМУРТ ТИЛИ

УДМУРТ ТИЛИпермь тилларитн бири. Россия Федерациясининг Удмуртия Республикасида, қисман Бошқирдистон ва Татаристон республикаларида, Киров ва Пермь вилоятларида ҳамда Крзоғистон, Украина, Ўзбекистон ва Белоруссия республикаларида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 747 минг, жумладан, Удмуртияда 497 минг киши (20-а. нинг охирлари). Удмурт тилининг 2 лаҳжаси бор: шим. (бир қанча шевалар ҳамда бессермян этник гуруҳининг тили) ва жан. (Удмуртия жан. даги шевалар ҳамда Вяткаорти ва Камаорти шевалари). Удмуртиянинг ўрта ҳудудларида оралиқ шевалар хам учрайди.

Удмурт тили бошқа пермь тилларидан баъзи унлилар ва ундошларнинг қўлланиш ўрни (мас, о нинг сўзнинг фақат биринчи бўғинида келиши), урғунинг сўздаги охирги бўғинга тушиши, 2 хил тусланишнинг мавжудлиги, ўзига хос феъл шакллари билан фаркданади. Лексикасида кўплаб туркий ўзлашмалар бор. Удмурт тили даги дастлабки ёзма ёдгорликлар 18-а. нинг 30-й. ларига мансуб. Ёзуви рус графикаси (кириллица) асосида 18-а. да яратилган. Ҳоз. адабий Удмурт тили шим. ва жан. гуруҳ шеваларига мансуб грамматик белгилар ва лексиканинг ўзига хос қўшилмасидан иборат.

Loading...