УДМУРТЛАР

УДМУРТЛАР (эски номи — вотяклар) — халқ, Удмуртиянинг туб аҳолиси (497 минг киши). Умумий сони 747 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Удмурт тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар. Удмуртларнинг этногенези ВяткаКама даре оралиғида яшаган қад. қабилалар б-н боғлиқ. Мил. 1-мингйиллик охири — 2-минг йиллик бошида удмурт кабилаларига ВолгаКама Булғорияси сезиларли таъсир кўрсатган. 16-а. ўрталарига қадар Удмуртлар маъмурийҳудудий бирликка эга бўлмай, шим. У. Вятка ерлари таркибига, жан. Удмуртлар Қозон хонлиги таркибига кирган. Кейинчалик Рус давлати таркибига тўла кириб, ягона бўлиб уюша бошлаган. Удмуртлар, асосан, деҳқончилик, чорвачилик, овчилик билан шугулланади.