УДОКАН

УДОКАН — Байкалортидаги тоғ тизмаси (РФ Чита вилояти ва Саха Республикаси ҳудудларида). Уз. 250 км дан зиёд, энг баланд жойи 2515 м. Гнейс ва кристалли сланецлардан ташкил топган. Тизманинг юқори қисмларида қад. музлик излари мавжуд. Ён багирларида 1200 м баландликкача тилоғоч ўрмонлари, ундан юқорида эса тоғ тундра ўсимликлари ўсади. Мис рудаси конлари бор.

Loading...