УЭЛЛЕР

УЭЛЛЕР (Weller) Томас Хакл (1915. 15.6 — АинАрбор, Мичиган штати) — америкалик врачвирусолог. Америка Фан ва санъат академияси, АҚШ миллий ФА аъзоси (1964). Мичиган ун-тини тугатган (1936), фан д-ри (1940). Бостондаги Гарвард тиббиёт мактабида, болалар касалхонасида, Педиатрия марказида (1936—47), Гарвард соғлиқни сақлаш мактабида ишлаган. 1954 й. дан тропик тиббиёт бўлими бошлиғи ва проф.). Илмий фаолияти паразитология, тропик тиббиёт, бактериология, сувчечак, учуқ, цитомегалия, полиомиелит вируслари культурасига оид.

Ф. Роббинс ва Ж. Эндерс билан ҳамкорликда полиомиелит вируси нейротроп эмаслигини ва вируслар етиштиришда ҳужайралар культураси усулини ишлаб чиққан, бу вирусологиянинг тез ривожланишига имкон берди. Нобель мукофоти лауреати (1954; Ф. Роббинс ва Ж. Эндерс билан ҳамкорликда).

Loading...