УГЛЕВОДЛАР

УГЛЕВОДЛАР (шакарлар, глицидл^ар) — оқсиллар ва ёғлар билан бир қаторда одам, жониворлар ва ўсимликлар организми ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган кенг тарқалган органик бирикмалар гуруҳи. Организмда моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўладиган энергия манбаларидан бири. Хоссаларига кўра, оксиальдегидлар ва оксикетонларга яқин туради. Углеводлар асосий қисмининг умумий формуласи CnH2nOn ёки (СпН2О) п бўлиб, моносахаридлардан глюкоза (фруктоза) С6Н|2О6 ёки дисахаридлардан сахароза С12Н22ОМ уларга мисол бўла олади. Ўсимликлар қаттиқ моддаси массасининг 80% га яқини, жониворлар қуруқ массасининг 20% га яқини Углеводларга тўғри келади. Ўсимликлар Углеводларни анорганик моддалар — карбонат ангидрид (СО2) билан сувдан синтез қилади. Тирик организмда Углеводлар биологик жараёнларда энергия манбаи, организм учун бошқа оралиқ ёки охирги метаболитлар синтезида хом ашё ролини уйнайди. Ҳоз. таркибида углерод, водород ва кислороддан ташкари азот, олтингугурт ёки фосфор булган бирикмалар ҳам Углеводлар қаторига киритилади.

Углеводлар 2 катта гуруҳга: моносахаридлар ва полисахаридларга бўлинади. Полисахаридлар эса шакарсимон (олигополисахаридлар) — дисахаридлар (биозалар), трисахаридлар, тетрасахаридлар ва ношакарсимон полисахаридлардан иборат. Улар оддий Углеводлар (моносахаридлар ёки монозалар) ва мураккаб Углеводлар (полисахаридлар ёки полиозалар) деб ҳам аталади.

Моно ва олигосахаридлар — мол. м. унча юқори бўлмаган сувда яхши эрийдиган моддалар. Ношакарсимон Углеводларнинг мол. м. юкрри, эритмалари фақат коллоид ҳолида мавжуд бўлади. Ношакарсимон Углеводлар (крахмал, ҳужайра) катта миқдордаги монозалар молекуласидан тузилган.

Монозалар тузилиши қатор реакциялар ёрдамида аникланган, глюкоза водород йодид HI билан кайтарилганда 2йодгексан ҳосил қилиши, енгил шароитларда глюкоза оксидланганда глюкон кислотага айланиши, ацилланганда ва алкилланганда 5 та гидроксил гуруҳи мавжуд бўлиши инобатга олинади. Фруктозада глюкозадаги альдегид гуруҳи ўрнида кетоза гуруҳи бўлади. Оддий Углеводларга тааллукли моносахаридлар сувда яхши эрийдиган оптик фаол кристалл моддалар булиб, аксарияти ширин. Қайтарувчилик хоссасига эга. Кўп атомли альдегид ва кетоноспиртлар (кўпинча ички циклик яримацетал шаклда) ҳисобланади. Буларга мансуб олигосахаридлар эса гликозид боги билан боғланган 2—10 моносахариддан иборат. Дисахаридларга кирадиган сахароза, трегалоза, лактоза табиатда кенг таркалган. Олигосахаридларнинг кўп сонли гликозидлари (физиологик фаол моддалар) тиббиётда қўлланади.

Полисахаридлар чизиқсимон ёки тармокланган юқори молекулали бирикмалар бўлиб, улар молекулалари гликозид боги билан богланган моносахаридлардан ташкил топган. Улар захира ҳолдаги Углеводлар — крахмал, инулин, гликоген, гемицеллюлозалардир. Углеводлар маълум ўсимликлардагина кўп тупланади. Мас, лавлагида сахароза, қўзиқоринларда маннит, картошкада крахмал, пахтада целлюлоза кўп булади. Углеводлар органик кислоталар, кўп атомли феноллар, ошловчи моддалар, антоцианлар, аминокислоталар, ёғлар, оқсил ва б. га айланади. Углеводлар ҳайвонлар организми қуруқ массасининг 2% ини ташкил этади. Углеводларнинг 1 г 4,1 ккал энергия бериб, асосан, усимликлардан олинади. Бундай энергия анаэроб, яъни гликолиз ва аэроб йўл билан ҳайвон организмида сарфланади. Нафас олишда тахм. 30 баравар кўп энергия ажралади. Гликолиз жараёнида ҳосил бўлган сут кислотанинг бир қисми оксидланади, қолган қисми эса энергия ажралиши ҳисобига гликогенга синтезланади.

Углеводлардан организм учун зарур бўлган глюкоза, фруктоза, аскорбин кислота, антибиотиклар, юрак гликозидлари ва б. олинади.

Углеводлар саноат ва халқ хўжалиги, фармацевтика ва тиббиёт, озиқ-овқат саноати ва б. соҳалар учун хам муҳим хом ашё манбаидир. Бижгиш маҳсулотлари, унлаб хил кислоталар, доридармонлар, тўқимачилик саноатининг асосий хом ашёлари — целлюлоза, қоғоз, толалар, пластмассалар ҳам Углеводлардан фойдаланиб тайёрланади. Портловчи моддалар, кинотасмалар, пергамент, гуммиарабик ва б. ҳам шулар жумласига киради.

Loading...