УГЛЕВОДОРОДЛАР

УГЛЕВОДОРОДЛАР — молекулалари фақат углерод ва водород атомларидан тузилган органик бирикмалар синфи. Углеводородлар тузилишига кўра, ациклик ёки алифатик (молекуладаги углерод атомлари бирбири билан чизиқли ёки тармокланган занжир бўлиб богланган), изоциклик ёки карбоииклик (молекуласи 3 та ва ундан кўп углерод атоми ҳалқаси — циклидан иборат) хилга бўлинади. Бу гуруҳ Углеводородлар ациклик ва ароматик углеводородлардан иборат (яна қ. Ароматик бирикмалар). Ациклик Углеводородлар тўйинган углеводородлар ва тўйинмаган углеводородларцан ташкил топган. Алициклик Углеводородлар ҳам тўйинган ва туйинмаган булиши мумкин. Углеводородлар гомологик каторлар ҳосил қилади (яна қ. Органик киме). Нефть, табиий ёнувчи газлар, баъзи саноат газлари ва смоласи Углеводородлардан иборат.

Loading...