УГОРСИМОНЛАР

УГОРСИМОНЛАР (Anguilliformes) суякли балиқлар туркуми. Уз. 10 см дан 3 м гача, вазни 15 г дан 65 кг гача. Шакли илонга ўхшаш. Жабра ёйлари нурлари 6—51 та; баъзан бўлмайди. Сузгич пуфаги очиқ, сузгичлари тикансиз. Орқа ва анал сузгичлари узун. Қорин, баъзан кўкрак сузгичлари бўлмайди. Елка камари суяги мия қутиси билан туташмаган. Личинкаси баргсимон, шаффоф. 23 оила (жумладан, муренасимонлар), 400 тури бор. Асосан, барча океанлар тропик сувларида тарқалган. Фақат угорлар чучук сувларда яшайди, лекин денгизда кўпаяди. Кўпчилик Угорсимонлар саёз сувларда яширин ҳаёт кечиради. Айрим Угорсимонлар чуқур сувларда (4000 м гача) учрайди. Асосан, йиртқич ҳаёт кечиради. Вир қанчатурлари овланади. Болтиқва Қора денгиз х. авзаларида оддий угор, Болтиқ денгизида денгиз угори яшайди.

Loading...