УГРАДАГИ ТУРИШ

«УГРАДАГИ ТУРИШ»Катта Ўрда хони Аҳмад билан улуғ князь Иван III Васильевич ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар (1480). 1476 й. Иван III Ботухонтъридан бошлаб Ўрдага ҳар йили тўланадиган ўлпонни тўлашдан воз кечган. Аҳмадхон Қрим билан бўлган урушда банд бўлганлиги сабабли фақат 1480 й. дагина фаол қаракатлар бошлай олган. У ПольшаЛитва қироли Казимирдан ҳарбий ёрдам олиши ҳақида келишиб олган. Рус давлатининг ғарбий чегаралари 1480 й. бошида Ливон ордени ҳужумларига дучор бўлган. 1480 й. янв. да Иван III га қарши укалари Борис ва Андрей Катталар исён кутаришган. Бундай вазиятдан фойдаланган Аҳмадхон кузда асосий кучлари билан юриш бошлаган. Рус боярлари ўртасидаги 2 гуруҳ вужудга келган, улардан бири Иванга крчишни, иккинчиси эса, Ўрда билан курашишни маслаҳат қилган. 1480 й. Аҳмадхон Казимир қўшинлари б-н бирлашиш учун Ока дарёсининг ирмоғи — Угра дарёси бўйига келган. Уни Иван III нинг ўғли Иван Кенжа ва улуг князнинг укаси Андрей Кичик бошчилигидаги рус қўшинлари қарши олган. 4 кунлик жангдан сўнг Аҳмадхоннинг Уграни кечиб ўтиш учун қилган ҳаракати зое кетган. Аҳмадхон Казимирни кутишга қарор қилган. Иван III вақтдан ютиш мақсадида Аҳмадхон билан музокаралар бошлаган. Бу орада Иван III нинг исёнкор укалари у билан ярашиб, ўз полкларини олиб келганлар. Аҳмад бундан хабар топган ва Казимирдан дарак бўлмагач, ҳужумга ўтишга иккиланиб қолган. Казимир ички низоларни бартараф қилиш ва Қрим билан курашда банд эди. 11 нояб. гача кутган мўғул қўшинлари озиқ-овқат танқислиги, касаллик эпидемиясини тарқалганлиги ва кучли совуқлар натижасида жан. га қараб кетган. 1481 й. 6 янв. да Аҳмадхон Туман (Тюмень) хони Ибоқ билан тўқнашувда ўлдирилган. Катта Ўрдада ички низолар авж олган. «Уградаги туриш» Россияда мўғуллар асоратига чек қўйган. Рус давлати расман мустақилликка эришган.

Loading...