УЖДА

УЖДА — Марокашнинг шим. шарқий қисмидаги шаҳар. Ужда вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 365,6 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Озиқ-овқат, металлсозлик, ёғочсизлик ва кимё саноати корхоналари, цемент з-ди, иссиқлик электр ст-яси бор. Цитрус мева ва чорва молларининг йирик савдо маркази. Шаҳар яқинидан тошкўмир, қўрғошинрух рудалари қазиб олинади.

Loading...