УЖГОРОД

УЖГОРОД — Украинанинг Закарпатье вилоятипаги шаҳар, вилоят маркази. Шарқий Карпат тоғларининг этагида, Уж дарёсининг ҳар иккала соҳилида. Т. й. станцияси. Шоссе йўллари чорраҳаси. Аэропорт бор. Аҳолиси 117,3 минг киши (2001).

Археологик текширишларга қараганда Ужгород 8—9-а. ларда барпо қилинган ва ўша даврдан Киев Руси, 11а. охиридан Венгрия қироллиги таркибида. 18-а. бошларида Австрия (1867 й. дан АвстрияВенгрия) қўл остида. 11-а. дан 1918 й. гача Унгвар деб аталган. 1938 й. нояб. дан Венгрия таркибида. 1944 й. дан Закарпатье Украинаси таркибида УССР га кирган, 1946 й. дан Закарпатье вилояти маркази. Асосий саноат тармоқлари: ёғочсозлик ва мебель (фанерамебель кти), машинасозлик ва приборсозлик («Ужгородприбор», газ аппаратураси), енгил саноат (пойабзал, тикувчилик ф-калари), уйрўзғор кимёси, фурнитура з-длари, озиқ-овқат (гўшт, нон ктлари; маргарин з-ди) саноати. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Шаҳар атрофида токзорлар бор. Унт, 2 театр, бадиий, халқ меъморлиги ва турмуши, ўлкашунослик музейлари, филармония мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан: каср (11-а.), костёл (1762—67), епископ саройи (ҳоз. Ун-т кутубхонаси, 17-а.) сақпанган.

Loading...