УЖЖАЙН

УЖЖАЙН — Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги шаҳар. МадҳьяПрадеш штатида. Виндҳья тоғининг шим. этагида жойлашган. Аҳолиси 365 минг кишидан зиёд (1990й. лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлсозлик саноати корхоналари бор. Ҳунармандчиликда турли буюмлар тайёрланади. Ужжайн ҳиндуларнинг 7 «муқаддас» шаҳаридан бири, диний зиёрат марказларидан. Шаҳар мил. ав. 7-а. да бунёд этилган. Қад. ҳинд географлари шартли Бош меридианни Ужжайн орқали ўтказганлар. Шаҳардан жан. да 1730 й. да қурилган ЖайСингх расадхонаси бор.

Loading...