УКРАИНА КРИСТАЛЛИ ҚАЛҚОНИ

УКРАИНА КРИСТАЛЛИ ҚАЛҚОНИШарқий Европа платформаси жан. ғарбий қисми фундаментининг палахсали кўтарилиши. Днепр дарёсининг ўрта ва қуйи оқими бўйлаб чўзилган бўлиб, майд. 200 минг км2 атрофида. Бурмаланган фундамент меридионал чуқур ёриқлар билан ВолинПодольск, Белая ЦерковОдесса, Кировфад, Днепр олди ва Азов олди блокларига бўлинган. Украина кристалли қалқони катархей гранитгнейслари ва турли шох алдамчиси — биотитли гнейслардан иборат. Буларга органик моддаларга бой жинслардан ҳосил бўлган фафит ва фафитли гнейс конлари ёндашган. Архей калин қатламида асосли ва ўта асос жинслар ҳамда фанит интрузиялари бор. Кривой Рог свитасининг умумий қалинлиги 1500 м бўлиб, қумтош, кварцит, филлит, тальк, серицит, хлоритли сланецлар ва карбонат жинсларидан иборат. Украина кристалли қалқонининг кристалли фундаменти жойларда кайнозой ётқизиқлари билан қопланган. Украина кристалли қалқонига Кривой Рог темир рудали хавзаси ёндашган. Калқонни қоплаган тоғ жинслари билан Днепровск қўнғир кумир ҳавзаси, Никополь марганец рудалари кони боғлиқ.

Loading...