УКРАИНА

УКРАИНА (Украiна) — Европанинг жан. шарқида жойлашган давлат. Майд. 603,7 минг км2. Аҳолиси 48,4 млн. киши (2002). Пойтахти — Киев ш. Маъмурий жиҳатдан Қрим Мухтор Республикаси ва 24 вилоят — Винница, Волинь, Днепропетровск, Донецк, Житомир, Закарпатье, Запорожье, ИваноФранковск, Киев, Кировоград, Луганск, Львов, Николаев, Одесса, Полтава, Ровно, Суми, Тернополь, Харьков, Херсон, Хмельницкий, Черкасси, Черновци, Чернигов вилоятлари, Киев ва Севастополь ш. ларига бўлинади.

Давлат тузуми. Украина — республика. Амалдаги конституцияси 1996 й. 28 июнда қабул қилинган. Давлат бошлиғипрезидент (2005 й. янв. дан Виктор Юшченко), у тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади ва 2 муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Олий Рада (парламент), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.

Табиати. Украина ҳудудининг аксар қисми Шарқий Европа текислигининг жан. ғарбий қисмига мансуб бўлиб, текислик ва ўрқирлардан иборат. Жан. да Қрим тоғлари (бал. 1545 м гача) ва Ғарбда Украина Карпат тоғлари (бал. 206 м гача) бор. У. ҳудуди ғарбдан шарққа 1300 км, шим. дан жан. га 900 км га чўзилган. Қора денгиз соҳиллари, асосан, пасттекислик; қўлтиқ ва лиманлар бор. Азов денгизи соҳиллари эса ясси, кум тиллари мавжуд. Рельефи — шим. ғарбдан жан. шарққа томон Волинь қирлари ва Подолия қирлари (энг бал. жойи 471 м — Камула тоғи), шарқроқда Жан. Буг билан Днепр оралиғида Днепр буйи қирлари жойлашган. Днепрнинг сўл сорили, мамлакатнинг жан. шарқий қисмида Азов бўйи қирлари бор. Украина Карпат тоғларининг жан. ғарбида Закарпатье пасттекислиги ётади.

Геологик тузилиши жиҳатидан Украина ҳудуди Шарқий Европа платформасининг жан. ғарбий қисмидан ҳамда уни ўраб турган Карпат ва Крим бурмали тоғларидан иборат. Платформада Украина кристалли массиви (қалқони), ВолиньПодолия платоси, Львов ботиги, Донецк авлакогени, ДнепрДонецк, Қора денгиз бўйи ботиқлари ажралиб туради. Тоғли Қрим ва Шаркий Карпат тоғларининг бир қисми Альп геосинклиналь (бурмали) областига киради. Фойдали қазилмалардан тошкўмир ва қўнғир кумир, нефть, табиий газ, темир, марганец, титан рудалари, симоб, боксит, тоштуз ва калий тузлари, графит, олтингугурт, қурилиш материаллари ва б. бор. Минерал сувли булок, кўп.

Иклими, асосан мўътадил континентал. Ғарбдан шарққа томон иклимнинг континенталлиги кучаяди. Шим. дан жан. га томон ёз билан қишнинг температурадаги фарқи ортиб, қор қопламининг қалинлиги ва сакланиш муддати, ёғин миқдори, нисбий намлик камайиб боради. Крим я. о. нинг жан. соҳилида субтропик, Ўрта денгиз иклими устун. Янв. нинг уртача т-раси шим. шарқда —7°, —8° , Қримнинг жан. соҳилида 2—4°; июлда шим. ғарбда 18—19°, жан. шаркда 23—24°. Йиллик ёғин шим. ғарбда 600— 700 мм, жан. шаркда 300 мм гача, Қрим тоғларида 1000—1200 мм, Украина Карпат тоғларида 1200—1600 мм.

Украина даре шохобчаларининг жами уз. 170 минг км га яқин. Кўп дарёлари Кора ва Азов денгизларига қуйилади. Энг катта дарёси — Днепр. Йирик дарёлари — Днестр, Жан. Буг, Северский Донец, Прут, қисман Дунай. Уларнинг купи қишда музлайди. Йирик дарёларида ГЭСлар курилган. 7 мингдан ортиқ кўл бор. Йириклари: Ялпуг, Катлабух, Сассиқ, Шагани, Алибей, Синевир ва б. Сув омборлари: Кременчуг (2250 км2), Каховка (2155 км2), Киев (922 км2), Днепродзержинск (567 км2) ва б.

Тупроклари хилмахил. Мамлакат шим. қисмида чимлиподзол тупрокларнинг турли типлари учрайди, ўтлоқиботқоқ ва торфли ботқоқ тупроқлар ҳам тарқалган. Ўрмонли дашт зонасида сур тусли ўрмон тупроклари, подзоллашган ва ҳақиқий қора тупроклар, дашт зонасида оддий ва жан. қора тупроқ, денгиз соҳилида тўқ каштан тупроклар кўпроқ. Украина Карпат тоғларида ажриқли подзол тупроқлардан тортиб қора қайин ўрмон минтақаси, тоғ ўтлоқлари ва тоғ торфзорларида подзоллашган қўнғир тупроқларгача учрайди. Қрим тоғларида аксари қўнғир ўрмон ва тоғўтлоқи тупроклар, Қрим я. о. нинг жан. соҳилларида эса, қизил қўнғир ва жигарранг тупроклар бор. Украинада ўсимликларнинг 16 мингга яқин тури мавжуд. Шим. даги аралаш ўрмон зонасида қарағай, эманқарагай, ўрмонли дашт зонасида грабэман, эман, зарангжўка ўрмонлар ўрмонсиз яйдоқ майдонлар билан алмашиниб туради. Умуман Украина ўрмон фондининг умумий майд. 9990 минг га. Кора денгиз бўйи субтропик ўсимликлар билан қопланган. Ўрмонларда айиқ, лось, буғу, тўнғиз, ўрмонли дашт зонасида буғу, бўри, сувсар, олмахон ва б., қушлардан чил, хакка, зарғалдоқ, дашт зонасида юмронқозиқ, қўшоёқ, сичқон, тўрғай, бедана ва ҳ. к. яшайди. Дарё ва кўллари балиққа бой. Табиий ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси 20 та қўриқхонада сақлаб қолинган. Йириклари: Украина дашт, Кора денгиз биосфера, Полесье, Ялта тоғўрмон, Карпат биосфера, АсканияНова, Луганск қўриқхоналари.

Аҳолиси. Асосий аҳолиси — украинлар (78% га яқин); рус, белорус, молдаван, қрим татарлари, болгар, венгер, румин, поляк, яҳудий, гагауз, ўзбек (12,5 минг) ва б. (ҳаммаси 130 миллат ва элат вакиллари) ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 66,9%. Аҳолининг аксарияти христиан (православ ва католик), шунингдек, яҳудийлик, ислом ва б. динларга эътиқод қилади. Йирик шаҳарлари: Киев, Харьков, Одесса, Запорожье, Днепропетровск, Донецк, Львов.

Тарихи. Украина жанубида илк палеолит даврида одамлар яшаганлиги маълум (қ. Кийиккоба). Ўрта палеолит даврида Мустье маданиятита. мансуб элатлар вакиллари ҳозирги Украина худудининг анчагина қисмини эгаллаб олдилар. Сўнгги палеолит даврида (35—40 минг йил аввал) бутун Украина ҳудудида одам яшай бошлаган. Мезолит даври (мил. ав. 10 — 7минг йиллик)да балиқ овлаш, неолит даври (мил. ав. 6—4-минг йиллик) да деҳқончилик ва чорвачилик пайдо бўлди. Энеолит ва жез даврлари (мил. ав. 4-минг йиллик — 1-минг йилликнинг боши)да деҳқончилик, чорвачилик ва кулолчилик анча кжсалди (қ. Триполье маданияти). Мил. ав. 2-минг йиллик охири — 1-минг йиллик бошларида Бут ва Днепр бўйи даштларида киммерий қабилалари яшаган. Мил. ав. 7-а. да Қора денгиз бўйидаги даштларга Осиёдан кўчманчи скиф қабилалари кириб келди. Мил. ав. 7—5-а. ларда Қора денгизнинг шим. сохилларига феклар кўчиб келиб, шаҳардавлатлар (Ольвия, Тира, Херсонес, Пантикапей ва б.)ни барпо этдилар. Мил. ав. 5-а. да эса Керчь я. о. да Боспор подшолиги ташкил топди. Мил. ав. 2-а. да Украинанинг дашт ерларини сарматлар эгаллади. Мил. 3—6-а. ларда Қора денгизнинг шим. соҳилларига гот, гунн, авар ва б. кабилалар келиб ўрнашди. 4 — 7-а. ларда вужудга келган Ўрта Днепр бўйларидаги тарқоқ шарқий славян қабилалари (византиялик муаллифлар уларни венедлар, антлар ва склавинлар деб атаганлар) 9-а. ўрталарида қабила иттифоклари ва князликларга бирлашиб, Киев Русини вужудга келтирдилар (қ. Қадимги Русь давлати). 1239—40 й. ларда бу давлат мўғуллар томонидан босиб олиниб, Олтин Ўрда мулкига айлантирилди. Руснинг бошқа қисмидан ажралиб қолган Украина ерлари 13—14-а. ларда поляк, литва, венгер ва б. чет эл ҳукмдорлари қўл остида бўлди («Украина» номи дастлаб жан. ғарбдаги айрим рус ерларига тааллуқли бўлиб, «край» — чекка ёки чегара маъносини англатган; 16-а. охири — 17-а. бошларида у барча Украина ерларига тарқалиб, украин халқининг этник номига айланган). 15-а. да Украинанинг жан. қисми ва Қрим я. о. да Крим хонлиги ташкил топди.

1569 й. У. ҳудудининг аксари қисми бирлашган литваполяк давлати — Речь Посполита таркибига киритилди. Миллий ва линий зулмнинг кучайиши, синфий курашнинг авж олиши 15-а. охири — 16-а. 1ярмида Запорожье казакларининг пайдо бўлишига олиб келди. Деҳқонларнинг казаклар томонига қочиб ўтиши кучайди. 16-а. да казаклар маркази — Запорожье Сечи ташкил топди ва у Қрим хонлиги, Усмонли турклар салтанати, полякукраин ҳукмрон доираларига қарши курашди. 1591—93 й. ларда гетман К. Косинский, 1594—96 й. ларда С. Наливайко раҳбарлигида деҳқонказаклар қўзғолонлари бўлиб ўтди. 1648 й. Б. Хмельницкий бошчилигида украин халқининг ижтимоий ва диниймиллий истибдодга қарши озодлик кураши бошланди ва у миллий инқилобга айланиб кетди. Украина гетманлиги мустақил давлатга айланди. 1654 й. мураккаб ташқи сиёсий ва ҳарбий вазиятда Б. Хмельницкий Москва билан ҳарбий иттифоқ тузди, унда мустақил гетманлик ҳокимиятини сақлаб қолиш кўзда тутилди. Шу тариқа у Украина гетманлигини ташқи сиёсий жиҳатдан тан олинишига эришди. Бироқ унинг вафотидан сўнг гетманлик ҳокимияти учун бошланган кураш узоқ давом этди (1657—76). Бундан фойдаланган Москва украин ерлари устидан ҳақиқий назорат ўрнатиб олди. И. Мазепа гетман бўлган даврда (1687—1708) у русшвед уруши вақтида (1708) Москва васийлигидан қутулишга интилиб, Швеция қироли Карл XII томонига ўтди. Мазепадан кейинги гетманлар Россия империяси таркибида Украина гетманлигининг мухторият мақомини сақлаб қолишга интилдилар. Аммо подшо ҳукумати 1764 й. гетманликни батамом тугатди. 18-а. нинг 2ярмида ўнг соҳил У. Россия империяси таркибига кирди. Польша ҳудуди 3 марта (1772, 1793 ва 1795) тақсимланганидан сўнг украин ерлари 2 империя — Россия ва АвстрияВенгрия таркибига ўтиб қолди.

19-а. нинг 20—30-й. ларида Украинада миллий уйғониш жараёни бошланди. 19-а. охири — 20-а. бошларида сиёсий партиялар тузила бошлади. Россияда 1917 й. окт. тўнтариши рўй бериб, Россия ва АвстрияВенгрия империялари барбод бўлгач, украин сиёсий ҳаракати қатьий талаблар б-н майдонга чиқди ва миллий озодлик кураши даври ёки 1917—21 й. лардаги украин инқилоби бошланди. Ўша даврда Украинада Украина Марказий Радаси, гетман Павел Скоропадский бошлиқ Украина Давлати, Украина Халқ Республикаси Директорияси украинларнинг ўз давлатини тузишга интилдилар. Аммо мураккаб ташқи ва ички сиёсий шароит, аввало Совет Россияси қўшинларининг бостириб кирганлиги украин инқилобининг мағлуб бўлишига олиб келди. 1921 и. Украина ССР эълон қилинди ва у 1922 й. 30 дек. да СССР таркибига кирди, Ғарбий Украина ерлари Польша таркибида крлди. Аввалига, 20-а. нинг 20-й. ларида совет Украинасида украинлаштириш сиёсати ўтказилди. Бироқ 20-й. ларнинг охири — 30-й. ларнинг бошларида бу сиёсат тўхтатилди. Украин миллий зиёлилари оммавий қатағон ва қирғин қилина бошлади. 20-а. нинг 30—40-й. лари У. тарихидаги энг фожиали йиллар бўлди. 192123, 193233, 194647 й. ларда Украинада ҳам очарчилик ҳукм сурди, украинлар оммавий равишда Сибирь, Олтой, Узок, Шарққа, Қрим аҳолисининг бир қисми — Қрим татарлари 1944 й. Ўрта Осиёга сургун қилинди. 1954 й. Қрим вилояти РСФСР таркибидан Украина таркибига ўтказилди.

20-а. нинг 50—70-й. ларида Украинада кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар рўй берди, жумладан, саноат ривожланиб, шаҳарлар кенгайди. 80-й. лар охирида қайта қуриш сиёсати бошланиши б-н мухолифат ҳаракати кучайди, янги тузилган сиёсий ташкилотлар суверенитетга эришиш, демократияни ривожлантириш, миллий ва фуқаролик ҳуқуқлари учун кураша бошлади. Ниҳоят, 1991 й. 24 авг. куни Украина мустақиллиги эълон қилинди. Украина — 1945 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР мустақиллигини 1992 й. 24 янв. да тан олган ва ўша йил 25 авг. да дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 24 авг. — Мустақиллик куни (1991).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. 2000 й. бошларида Украинада 100 дан ортиқ сиёсий партия, 1,5 минг жамоат ташкилоти бўлган. Энг оммавий ва нуфузли сиёсий бирлашма ва партиялари: У. Халқ Pyx (У. Халқ Ҳаракати) ҳаракати (1989), Коммунистик партия, Социалистик партия (1991), Умумукраин бирлашмаси — «Батькившчина» («Ватан», 1999), Социалдемократик партия (бирлашган, 1995), Регионлар партияси (2001), Кўкатпарварлар партияси (1990). Украина касаба уюшмалари федерацияси (1990) ва бир қанча мустақил тармоқ касаба уюшмалари ҳам мавжуд.

Хўжалиги. Украина — индустриалаграр мамлакат. Миллий даромад таркибида саноат 30%, қ. х. 14%, хизмат кўрсатиш соҳаси 56% ни ташкил этади.

Саноати. Огир индустрияда и. ч. саноатининг улуши жуда катта. Жумладан, кончилик саноати, қора ва рангли металлургия, кемасозлик, оғир машинасозлик, нефть кимёси ва кокс кимёси саноати, шунингдек, ҳарбий саноат мажмуаси ривожланган. Ўрмон, ёғочсозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, бинокорлик материаллари и. ч., автомобилсозлик салмоқли ўрни тутади. Илмфан ютуқларига асосланган саноат тармоқлари, айниқса, ракетасозликнинг улуши ортиб бормоқда. Жумладан, Украинанинг «Зенит» элтувчи ракетаси ёрдамида халқаро «Денгиз старти» лойиҳасининг амалга оширилиши таъминланмоқда. Йирик иссиқлик ва атом электр ст-ялари, шунингдек, Днепр дарёсидаги ГЭС каскади (йириклари Днепр, Кременчуг, Каховка ГЭСлари) энергетиканинг асосини ташкил этади. 1986 й. Чернобиль АЭСда фалокат юз бериши оқибатида 3000 МВт қувватли 3 та энергетика блоки 2000 й. даги халқаро келишувга биноан ёпиб қўйилиши натижасида Украинада электр энергия ҳосил қилиш бирмунча камайиб, 2003 й. да 179,5 млрд. кВтсоатга тушиб қолди.

Украина иқтисодиётида кончилик саноати муҳим ўринга эга: тошкўмир (Донецк ва ЛьвовВолинь ҳавзалари), қўнғир кўмир (Днепр ҳавзаси), газ ва нефть (Карпатолди, Қора денгиз шельфи), темир рудаси (Кривой Рог ва Керчь ҳавзалари), марганец рудаси (Никополь яқини), калий (Карпатолди), тоштуз (Донецк ҳавзаси) ва б. фойдали қазилмалар қазиб олинади. Маҳаллий темир ва марганец руда конлари асосида ишловчи қора металлургия корхоналари чўян, пўлат, прокат, полиметалл конларига асосланган рангли металлургия корхоналари симоб, алюминий, титан, цирконий, никель, машинасозлик ва металлсозликнинг йирик корхонаси бўлмиш Новокраматорск машинасозлик з-ди домна ва мартен печлари учун ускуналар, шахталар учун машиналар, юк кўтариш механизмлари, темирчилик пресс ускуналари, экскаваторлар ишлаб чиқаради. Радиоэлектроника саноати, шу жумладан, телевизор ва ЭҲМлар и. ч. ривожланган. Украинада тепловоз (Луганск), вагон (Днепродзержинск, Кременчуг, Кадиевка), автобус ва автоюклагич (Львов), енгил автомобиль (Запорожье), юк автомобиллари (Кременчуг) з-длари, кемасозлик (Николаев), Херсон, Киев самолётсозлик, станоксозлик, асбобсозлик, энергетика ва электр техника саноати корхоналари бор. Киме ва нефть кимёси саноати корхоналари лок, бўёқ, синтетик смола, пластмасса, сунъий ва синтетик тола, кимёвий реакторлар, фотореактивлар, қ. х. ва рўзғорда ишлатиладиган турли маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Озиқ-овқат саноатида қандшакар, спирт, ёғ, гўшт, ун, мевасабзавот консервалари ишлаб чикарувчи кўпгина корхоналар мавжуд. Қрим, Одесса, Херсон каби жан. вилоятларда ва Закарпатьеда виночилик, денгиз бўйи шаҳарларида балиқ саноати ривож топган. Енгил саноат тўқимачилик (ип газлама, мовут, шойи ва зиғир толали газлама и. ч.), тикувчилик, кўнпойабзал, чинни з-д ва ф-каларини ўз ичига олади.

Қишлоқ хўжалиги, асосан, дон, техника экинлари ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган. Украинанинг қ. х. га яроқли ер фонди 40,2 млн. гектарни ташкил қилади. Деҳқончиликда донли экинлардан кузги буғдой, маккажўхори, шоли, арпа, тариқ, гречиха ва б. етиштирилади. Боғдорчилик, полизчилик ва токчилик ривожланган. Техника экинларидан қанд лавлаги, кунгабокар, узун толали зиғир, қўноқ, тамаки экилади. Картошка етиштирилади. Ўрмондашт ва дашт зоналарида доривор ва эфирмойли ўсимликлар экилади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади. Бу тармоқ, асосан дашт зонасида, Карпат тоғлари ва Полесьеда ривожланган. Асаларичилик, пиллачилик, даррандачилик билан ҳам шуғулланилади. Қора ва Азов денгизида балик, овланади.

Транспортнинг ҳамма турлари ривожланган. Т. й. узунлиги 22,6 минг км, автомобиль йўллари узунлиги 172,3 минг км. Асосий денгиз портлари: Одесса, Ильичёвск, Херсон, Измаил, Мариуполь, Керчь. Днепр, Десна, Припять, Днестр, Дунай дарёларида кема қатнайди. Ильичёвск — Варна (Болгария) йўналишида денгиз пароми мавжуд. Нефть ва газ кувурлари қурилган. Киев яқинидаги Борисполь ш. да халқаро аэропорт бор. Туризм ривожланган. Украина четга машинаускуна, кора ва рангли металлар, темир ва марганец рудалари, озиқ-овқат (шу жумладан, қандшакар), енгил саноат маҳсулотлари чиқаради. Четдан энергия манбалари, асбобускуна, истеъмол моллари олади. Россия, Германия, Италия, Хитой, АҚШ, Туркманистон, Австрия, Польша, Белоруссия, Венгрия, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон билан савдо қилади. Пул бирлигигривна.

Тиббий хизмати. Давлат соғлиқни саклаш тизимидаги тиббий муассасалар б-н бирга хусусий тиббий муассасалар ҳам ривожланган. 2000 й. бошларида 3 мингдан кўпроқ даволаш муассасида 500 мингга яқин ўрин бўлиб, уларда салкам 250 минг тиббий ходим хизмат қилди. Асосий курортлари: Кримнинг жан. соҳили, Азов денгизи ва Одесса атрофидаги курортлар, Трускавец, Миргород, Моршин, Карпат сихатгохлари.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. 2000 й. бошларида 22 мингга яқин умумий таълим ўқув юртида 6600 мингдан кўпроқ ўқувчи таълим олди, салкам 570 минг ўқитувчи даре берди; 665 олий ўқув юртида 560 минг талаба, ҳунартехника мактабларида 510 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олди. Хусусий таълим тизимида 170 олий ўқув юрти ва 250 умумий таълим муассасаси бор. 20,4 минг оммавий ва универсал кутубхонанинг умумий китоб фонди 339 млн. нусхадан иборат, 6 минг кино қурилма мавжуд. Клуб типидаги 20,2 минг маданият муассасаси, 386 музей, жумладан, 123 ўлкашунослик, 134 тарих ва археология, 63 санъатшунослик, 44 адабиёт музейи мавжуд.

Украинада 1490 ташкилот илмий ва илмийтехникавий фаолият билан шуғулланади, уларда 10 мингдан ортик, фан д-ри ва 60 мингдан зиёд фан номзоди ишлайди. Миллий Фанлар академияси, Таълим ва фан вазирлиги, Украина аграр ФА, Соғлиқни саклаш вазирлиги, Тиббиёт ФА, Аграр сиёсат вазирлиги тизимларидаги илмий муассасалар олий малакали илмий кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади. У. Миллий ФА, олий мактаб тизими ва тармоқ вазирликларида йирик илмий муассасалар фаолият юритади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Украинада 2,5 мингдан кўпроқ газ., 2,2 мингга яқин жур. ва б. нашр этилади. Йириклари: «Голос Украши» (украин тилидаги газ., 1991 й. дан), «Урядовий кур’эр» («Ҳукумат хабарчиси», украин тилидаги газ., 1990), «Дзеркало тижня» («Ҳафта ойнаси», украин тилидаги газ., 1994), «День» («Кун», рус тилидаги газ., 1996), «Лггиратурна Украша» («Украина адабиёти», украин тилидаги газ., 1927), «Факты и комментарии» («Факт ва шархлар», рус тилидаги газ., 1997), «Вечерние вести» («Кечки хабарлар», рус тилидаги газ., 1998), «Бизнес» (рус тилидаги газ., 1992), «Украша молода» (украин тилидаги газ., 1991), «Украша» (жур., 1941), «Сучасшсть» («Замонавийлик», украин тилидаги жур., 1961), «Пол1тична думка» («Сиёсий фикр», украин тилидаги жур., 1993), «Дншро» (украин тилидаги жур., 1927), «Галицью контракти» («Галиция шартномалари», украин тилидаги жур., 1990), «Деловая Украина» («Ишбилармон Украина», рус тилидаги жур., 1992), «Пол1тика i культура» («Сиёсат ва маданият», украин тилидаги жур., 1999), «Перець» («Қалампир», украин тилидаги сатирик жур., 1927), «Барвшок» (украин тилидаги ёшлар жур., 1928).

Украина даги етакчи ахборот агентликлари: «Украина миллий ахборот агентлиги» (УКРИНФОРМ, 1981 й. тузилган, 1990 й. дан мустақил), «Украина мустақил ахборот агентлиги» (УНИАН, 1993), «Украшсью новини» («Украина янгиликлари», 1993). Украинада телекўрсатув ва радиоэшиттириш тармоғи ривожланган. 2000 й. бошида 560 дан ортиқ теле ва радиокомпания хамда ташкилот фаолият юритди. Етакчи телекомпаниялар: «Украина миллий телекомпанияси» (1995), «Интер» (1995), «Янги канал» (1998), «1 + 1» (1995), «1CTV» (1992), «СТБ» (1997). Украинада радиоэшиттиришлар 1924 й. дан, телекўрсатувлар 1951 й. дан бошланган.

Адабиёти. Украина адабиётининг илк манбалари қад. рус панднасиҳатлари, авлиёанбиёлар ҳақидаги ривоят ва қиссалар, 11 —13а. ларга оид йилномалардан бошланади. Киевда яратилган Остромир инжили (1056—57), «Ўтган йиллар қиссаси» (тахм. 1113) Киев Русидаги илк адабий ёдгорликлардир. 14—15-а. ларда йилнома ва воқеа-ҳодисалар тарзидаги адабий асарлар дунёга келди. Кейинроқ халқ шеърий ижодиёти, шу жумладан, тарихий қўшиқлар, қаҳрамонлик достонлари, севги ва меҳнат қўшиклари, халқ эртаклари пайдо бўлди. 16—17-а. ларда мунозарали адабиёт ва илоҳиётга дойр адабиёт муҳим роль ўйнади. (Герасим Смотрицкий, Василь Суразский, Мелетий Смотрицкий (машҳур «Грамматика» дарслиги муаллифи, 1619), Йоаникий Галятовский, Петро Могила (Шарқий Европадаги дастлабки академик ўқув юрти асосчиси; кейинчалик унинг номи билан КиевМогила академияси деб номланган, 20-а. нинг 90-й. ларида қайта тикланган), Иван Вишенский, Феофан Прокопович, Ипатий Потий, Захар Копистенский ва б. ]. Бу даврда Львовда Иван Фёдоров томонидан Украина ҳудудида биринчи китоб — «Апостол» нашр этилди. Европа Уйғониш даврида адабиёт тез ривожланди, 17—18-а. ларда адабий мавзулар кенгайиб, ғоявийуслубий жихатдан бойиди, хилмахил жанрлардаги асарлар яратила бошлади. Ёзувчи, шоир ва маърифатпарвар Г. С. Сковорода (1722—94)нинг ижоди кад. украин адабиётининг хотимаси, янги украин адабиётининг муқаддимаси бўлди («Харьков масаллари» тўплами, «Илоҳий қўшиқлар бўстони» шеърлар тўплами).

19—20-а. бошларида мумтоз украин адабиёти шаклланди. И. Котляревский (6 қисмдан иборат «Эненда» достони), П. ГулакАртемовский, Г. КвиткаОсновьяненко, И. Франко, Л. Украинка, П. Мирний, О. Пчилка, Н. Гоголь, М. Коцюбинский ва б. ларнинг асарлари машҳур бўлди. Буюк қўбизчи Т. Шевченко эса янги украин адабиётига асос солди. 20-а. да В. Сосюра, П. Тичина, М. Рильский, М. Кулиш, О. Гончар, И. Ле, М. Стельмах, П. Загребальний, Б. Олейник, В. Симоненко, М. Бажан, И. Драч, М. Мовчан ва б. кўпгина адиблар яратган насрий ва назмий асарлар, А. Корнейчук пьесалари Украина адабиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Ҳоз. замон украин адабиёти миллий анъаналарни замонавий Европа ва жаҳон маданияти тажрибаси билан қўшиш руҳида ривожланиб бормоқда.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Украина ҳудудида илк палеолит даврига мансуб турар жой қолдиқлари, одам ва ҳайвон ҳайкалчалари сақланиб қолган. Дастлабки иншоот ва бинолар Византия меъморлиги таъсирида тикланган. Киевдаги Аё София собори ва Олтин дарвоза (11-а. нинг 1ярми) шу даврга оид ёдгорликлардир. Умуман, Украина меъморлиги Европа меъморий анъаналари руҳида ривожланиб келган, жумладан, тошдан қалъа ва саройлар қурилган, тасвирий ва амалий безак санъат асарлари яратилган. 14—16а. ларда Волинь, Подолье ва Галицияда кўпгина истеҳком ва монастирлар барпо этилди. 16-а. 2ярми ва 17-а. бошлари Украина меъморлигида Уйғониш даврининг таъсири сезилади, халқчиллик унсурлари кўрина бошлади. 18-а. бошларида Сўл соҳил Украинада барокко услуби устунлик қилган бўлса, тез орада рококо услуби хам кириб келди, дунёвий меъморлик санъати ривожланди. 18-а. охири — 19-а. бошларида эса классицизм етакчи мавқени эгаллади, жумладан, шаҳарларни шу услубда қайта қуришга киришилди. 19-а. охири — 20-а. бошларида бошқа меъморлик услублари қўшилган эклектик услуб устун бўлди. Совет даврида маҳобатли бинолар кенг ёйилди, аммо барибир оддий универсал меъморий лойиҳалар етакчи ўрин эгаллади.

20-а. нинг 30—40-й. ларида Украина шаҳар ва қишлокларини режа асосида қайта қуришда халқ меъморлиги шаклларидан фойдаланилди. 50—60-й. ларда шаҳар ва қишлокларни қайта тиклаш ва янгиларини барпо этишда улуғворлик ва безакдорликка зўр берилди, 70-й. лардан бошлаб типовой блоксекциялар ва йиғма уй конструкцияларидан фойдаланишга киришилди. Ҳоз. замон Украина меъморлиги миллий услублардан ҳам, жаҳон тамойилларидан ҳам фойдаланиб, Украинанинг европача қиёфасини шакллантиришга интилаётир. В. Городецкий, И. Кавалеридзе, Е. Вучетич номлари украин меъморлиги ва ҳайкалтарошлигининг фахри бўлиб қолган. Кейинги йилларда хароб аҳволга тушиб қолган тарихий ёдгорликларни қайта тиклашга катта эътибор берилди, жумладан, Киев ш. даги Михайлов Златоверх собори, КиевПечера лаврасининг Успение собори таъмирланиб, асл ҳолига келтирилди. Киев, Харьков, Львов ва б. шаҳарларда куркам жамоат ва турар жой бинолари барпо этилди.

Украина рассомлиги, аввало, ибодатхоналарни безатиш эҳтиёжи туфайли юзага келди. 16-а. безак рассомлиги ва ҳайкалтарошлик ривожланди. Ўрта асрлар рассомлигида китоб миниатюраси ҳам катта ўрин эгаллади, ёгоч гравюраси ривожлана бошлади, керамика, ёғоч ўймакорлиги, чилангарлик, заргарлик, каштачилик юксалди. Т. Г. Шевченко романтизм усулларини ижодий ўзгартириб, портрет, манзара ва б. жанрларда гўзал асарлар яратди. 18-а. охири — 19-а. бошида Украина тасвирий санъатида классицизм таъсири сезилади. 19-а. нинг 2ярми — 20а. бошларида украин санъатида реалистик тамойиллар ривож топди.

Замонавий украин рассомлигида китоб графикаси, дастгоҳ графикаси, сиёсий плакат, театр ва кино безак санъати, портрет, манзара каби жанрлар ривожланган. Т. Н. Яблонская, В. И. Касиян, М. Г. Лисенко, М. Г. Деревус ва б. машҳур. Санъатнинг барча турлари бўйича кадрлар Киев тасвирий санъат инти, Львов амалий ва безак санъати инти, Харьков саноат рассомлиги инти, Львовдаги полиграфия инти, бир қанча махсус ўрта ўкув юртларида тайёрланади. Украина мустақилликка эришгач (1991), 1992 й. да Украина рассомлар уюшмаси У. Миллий рассомлар уюшмаси сифатида қайта тузилди (раиси — В. А. Чепелик). Уюшма таркибида вилоят бўлимлари, 4308 аъзо бор. 1998 й. Украина Президенти фармони билан «Рассомлар куни» касб байрами таъсис этилган.

Мусиқаси шарқий славянлар халқ мусиқаси асосида вужудга келган. Киевдаги София соборининг деворий суратларида турли созларни чалиб турган мусиқачилар тасвирланган. Халқ мусиқаси дастлаб бир овозли, кейинчалик кўп овозли (гетерофония ва гармония тузилишида) вокал, вокалчолғу ва чолғу шаклларида ривожланган. Скрипка, басоля, кобза, бандура, торбан, цимбала, лира каби мусиқа асбоблари бор.

Украина профессионал мусиқаси Киев Руси давридан бошланган. Князь саройларида, черковларда махсус қўшиқчилар бўлган. 16—17-а. ларда шаҳарларда мусиқачилар уюшмалари, мусиқа мактаблари ташкил топди. 18-а. да крепостной мусиқа капеллалари, оркестрлари, опера ва балет труппалари ишлай бошлади. 1810 й. Одессада опера театри очилди. 19-а. 2ярмида украин профессионал мусиқа мактаби шаклланди. Украин мумтоз мусиқаси миллий опера асарлари билан бойиди (С. ГулакАртемовскийнинг «Дунай ортидаги запорожьелик», П. Сокальскийнинг «Дубна қамали», «Мазепа», М. Аркаснинг «Катерина» асарлари ва б.). Н. Лисенко, К. Стеценко, М. Леонтович, Б. Лятошинский, Л. Ревуцкий, В. Косенко, акаука Г. ва П. Майборода каби композиторларнинг фаолияти украин мумтоз мусиқаси ривожида муҳим ўрин олади.

20-а. нинг 2ярмида мусиқа арбобларидан И. Козловский, Б. Гмиря, А. Соловьяненко, Ю. Гуляев, халқ ва эстрада қўшиклари ижрочиларидан Н. Яремчук, В. Ивасюк, Н. Матвиенко, С. Ротару, О. Ковальска, Ю. Багатиков халқаро миқёсда машҳур бўлдилар. «Евровидение2004» фестивалида хонанда Руслана Лижичко 1ўринни олди. Киев, Одесса, Львовда консерватория, Харьков санъат инти, Донецк мусиқапедагогика инти, бир қанча маданият интлари, мусиқа билим юртлари бор. Ўзбекистонда Н. Лисенконинг «Полтавалик Наталка» (Муқимий театрида), Г. Майбороданинг «Арсенал» (Навоий театрида) асарлари саҳналаштирилган, Л. Ревуцкий Тошкент консерваториясида композиция кафедраси мудири (1941 — 1944) бўлган, шогирдлари орасида И. И. Акбаров ҳам бор.

Театри. Украина театр санъати сарчашмалари мажусийлик даври халк, расмрусумларидан бошланади. Христианлик кабул қилингач, халқ актёрлари — скоморохлар ижоди ривожланди. 16-а. охирларида Украина ҳудудига Ғарбий Европадан кириб келган диний драма астасекин реалистик туе олиб, интермедия ва интерлюдия жанрлари туғила бошлади, шу тариқа замонавий комедияга асос солинди. 17—19-а. да «вертеп» деб аталган халқ қўғирчоқ театри ривожланди. Украин театрининг вужудга келиб, камол топишини КиевМогила академияси билан боғлайдилар (17-а. 2ярми — 18-а. боши). 18-а. охирларида Сўл қирғоқ У. нинг дворян қўрғонларида крепостной театрлар, дворян ва б. табака вакилларидан иборат ҳаваскорлик театрлари ҳам пайдо бўлди. Профессионал театр 18-а. охири — 19а. бошларида ташкил этилди. И. Котляревскийнинг «Полтавалик Наталка» ва «Москальчаривник» пьесалари Украина театри тарихида янги даврни бошлаб берди. Биринчи доимий опера театри Одесса ш. да очилди (1809). Кейинчалик бундай театрлар Киев ва Харьковда хам пайдо бўлди. 20-а. бошларида Украина театр санъати юксак даражага кўтрилди. М. Кропивницкий, М. Старицкий, И. КарпенкоКарого, Н. Лисенко, М. Садовский, Ю. Лавривский ва б. мумтоз театрни камол топтирдилар. 20-а. нинг 90-й. ларидан давлатга карашли бўлмаган янги уюшмалар ҳисобига профессионал театрлар сони кўпайиб, 2000 й. да 130 тага етди. Киев драма ва комедия театри, Ёшлар теат Ри’ Поэзия театри, Донецк, Днепропетровск, Запорожье, Суми ёш томошабинлар театрлари жаҳон мумтоз драматургияси асарлари билан бирга махаллий муаллифларнинг пьесаларини кўрсатмоқда. Профессионал ва ҳаваскор жамоалар учун кадрлар Киевдаги И. К. КарпенкоКарого номидаги театр санъати ин-тида, Харьковдаги И. П. Котляревский номидаги санъат ин-тида, Киев, Харьков, Ровнодаги маданият интларида тайёрланади.

Киноси. Украинада дастлабки хроника фильмлари 19-а. нинг 90-й. ларида яратилган. 1896—1906 й. ларда харьковлик фотограф А. К. Федецкий хроникал киноленталарни намойиш этган. 1911 — 14 й. ларда кинооператор Д. Сахненко реж. Н. К. Садовский билан бирга «Полтавалик Наталка» ва б. спектаклларни суратга олди. 1917—19 й. ларда Ялта ва Одессада хусусий киноательелар ишлади. 1922 й. дан мунтазам равишда бадиий фильмлар ишлаб чиқарила бошлади. 1928 й. Киевда катта кинофабрика (ҳоз. А. Довженко номидаги Киев киностудияси) очилди. Биринкетин А. Довженконинг «Мухаббат меваси» (1926). «Звенигора» (1928), «Ер» (1930), «Аэроград» (1935) ва б. фильмлари яратилди. 50—60-й. ларда реж. лардан И. Савченко («Тарас Шевченко», 1951), С. Паражанов («Унутилган аждодларнинг соялари», 1965), В. Ивченко («Кора илон», 1965), шунингдек, Ю. Ильенко, Л. Осика, Л. Биков, К. Муратова, Р. Балаян ва б. ларнинг фильмлари экранга чиқарилди. Кино актёрларидан И. Миколайчук, Б. Ступка, М. Яковченко, Н. Ужвий, Л. Чайка, А. Роговцева, К. Степанков, Ю. Мажуга, Л. Гурченко, О. Борисов, Б. Бенюк, Задниповскийлар сулоласи, Е. Паперний ва б. ларнинг номи машҳур бўлди. Мустақиллик йилларида (20-а. нинг 90-й. ларида) Украина киноси янги босқичда ривожлана бошлади.

Ўзбекистон — У. муносабатлари. Украина — Ўзбекистон алоқалари қад. анъаналарга эга. 20-а. бошларида ҳоз. Ўзбекистон ҳудудига украин деҳқонлари кўчиб келганлар. 20—30-й. ларда кенг иқтисодий, маданий ва илмий алоқалар йўлга қўйилди. 2-жаҳон уруши йилларида Украинанинг немисфашистлари босиб олган ҳудуд аҳолиси Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Украинанинг бир қанча саноат корхоналари, ташкилот ва муассасалари Ўзбекистонга кўчирилди. Бу ерга келган кўпгина фан ва маданият арбоблари маданий ҳаётда фаол қатнашдилар. М. Бажан, М. Терешченко ва б. украин адиблари Ўзбекистонда ижод қилдилар. Урушдан кейинги даврларда украин ва ўзбек адабий алоқалари янада ривожланди. П. Тичина, А. Корнейчук, М. Бажан, М. Терешченко, Иван Ле ва Ойбек, Ғафур Ғулом, Уйғун, К. Яшин, А. Қаҳҳор, Ш. Рашидов, Зулфияларнинг ижодий дўстлиги мустаҳкамланди. Т. Шевченко, Л. Украинка, П. Тичина, М. Бажан, Иван Ле, О. Гончар, М. Рильский, А. Малишко асарлари ўзбек тилига, Навоий, Муқимий, Фурқат, Ҳамза, Ғ. Ғулом, Ҳ. Олимжон, Шайхзода, Уйғун, Зулфия, Миртемир асарлари украин тилига таржима қилиниб, нашр этилган. Тошкент ш. да Т. Шевченко ҳайкали ўрнатилган ва шаҳардаги кўчалардан бири унинг номи б-н аталган.

Ўзбек театрларида украин драматургларининг пьесалари саҳналаштирилган. 2-жаҳон уруши даврида И. Франко номидаги украин академик драма театри Тошкентда ишлади. Ўзбек томошабинлари А. Корнейчукнинг «Макар Дубрава», «Платон Кречет», «Фронт», А. Леваданинг «Фауст ва ўлим» асарларини кўришга мушарраф бўлдилар. И. Котляревскийнинг «Полтавалик Наталка» (Тошкентдаги Муқимий номидаги театр), «Запорожьелик Дунай ортида» (Наманган театри) тарихий асарлари саҳналаштирилди. Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида Г. Майбороданинг «Арсенал» операси қўйилган. 2-жаҳон уруши йиллари Тошкент консерваториясида П. И. Чайковский номидаги Киев консерваторияси ўқитувчилари (проф. Л. Ревуцкий, Д. Бертье, К. Михайлов) ишладилар. 1966 й. апр. даги Тошкент зилзиласи оқибатларини тугатиш ва янги уйжой, маданиймаиший бинолар қуришда украин қурувчилари фаол иштирок этдилар.

1991 й. У. ва Ўзбекистон мустақилликка эришгач, икки мамлакат ўртасида 1992 й. 14 авг. да дипломатия муносабатлари ўрнатилди. 1998 й. 18 фев. да Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида Дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги шартнома имзолангач, ЎзР билан Украина ишончли стратегик ҳамкор бўлиб қолди. ЎзР ва Украина давлат ҳамда ҳукумат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари натижасида 40 га яқин муҳим ҳужжатлар имзоланиб, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Жаҳон сиёсати соҳасидаги фикрларнинг бирбирига яқинлиги қайд этилди. Иқтисодий, илмийтехникавий ва ижтимоий соқаларда ҳамкорлик ўрнатиш ҳақида келишиб олинди. Кўп томонлама ҳамкорлик бўйича тузилган Ўзбекистон — У. қўшма комиссияси 2 томонлама муносабатларни мувофиқлаштириб турибди. Ваколатли банклар ўртасида ўзаро ҳисобкитоб ва тўловлар борасида алоқа ўрнатилган. Айни пайтда Ўзбекистон билан Украина ўртасида эркин савдо тартиби жорий этилган. Натижада Украина МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бирига айланди. 2003 й. ЎзР билан Украинанинг умумий товар айланмаси 280 млн. АҚШ долларини ташкил этди. У. ЎзР га металлургия саноати маҳсулоти, хизматлар, нефть ва газ саноати учун жиҳозлар, энергетика жиҳозлари, двигателларнинг қисмлари, насос, центрифугалар, руда янчиш машиналари, электр генераторлар, вагонлар учун ғилдираклар ва б. юборади, ЎзРдан хизматлар, энергия манбалари, рангли металлар, пахта, озиқ-овқат маҳсулотлари (қуритилган мевалар) олади. 1996—2003 йиллар мобайнида Украинанинг Ильичёвск порти орқали 325 минг т Ўзбекистон пахта толаси хорижга жўнатилди.

УзРда Украина ишбилармонлари иштирокида тузилган 40 қўшма корхона фаолият юритмокда. Украинада эса ЎзР сармояси иштирокида 22 қўшма корхона ташкил этилган. Икки мамлакатнинг айрим ҳудудлари, жумладан, Навоий ва Запорожье, Самарқанд ва Львов, Қашқадарё ва Сумм вилоятлари ўртасида узоқ муддатли савдоиқтисодий, илмийтехникавий ва маданий ҳамкорлик тўгрисида битимлар имзоланган.

Украин ва ўзбек халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари руҳида маданият, фан ва таълим соҳаларидаги алоқалар самарали давом этиб келмокда. Украина ҳудудида яшовчи ўзбек ва ЎзР ҳудудида яшовчи украин диаспораларининг эҳтиёжларини таъминлаш ишлари йўлга қўйилган.

Алексей Васильевич Ясь.

Loading...