УЛАМО

УЛАМО (араб. — олим сўзининг кўплиги — билимдон) — ислом илоҳиётчилари ва ҳуқуқшунос (фақиҳ) лари, шунингдек, диний муассасаларга, суд (қозилик) маҳкамаларига, ўқув юртларига мутасадди бўлган барча ислом дини олимлари.