УЛАН-БАТОР

УЛАН-БАТОР, Улаанбаатар (монголча — Қизил Ботир) — шаҳар, Монголия пойтахти. БогдоЎла тоғи этагида, Тола дарёси водийсида, 1325 м баландликда жойлашган. Иқлими кескин континентал, янв. нинг ўртача т-раси —27°, июлники 18°. Йиллик ёғин 250 мм. Аҳолиси 691 минг киши (1999). Алоҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилган. Шаҳарга 1639 й. да асос солинган. Дастлаб Мўғулистонда кўчманчи қаёт кечирувчи ламаизм черкови бошликларининг қароргоҳи — Оргоо (Урга) бўлган. 1706 й. дан Иххурээ (Буюк ибодатхона), 1911 й. дан Нийслэлхурээ (Пойтахт ибодатхонаси) деб аталган. 18-а. нинг 2ярмидан Иххурээ манжур ноиби қароргоҳи ва Ташки Монголиянинг маъмурий маркази. Савдо йўлида жойлашган Иххурээ йирик савдо марказига айланган. 1911 й. дан Нийслэлхурээ — Ташки Монголия Мухториятининг энг йирик шаҳри. 1921 й. 6 июлда Монголия Халқ Республикаси пойтахти деб эълон қилинган. Улан-Батор — транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг йирик саноат ва маданият маркази. Ялпи саноат маҳсулотининг 1/2 қисмидан ортиғи Улан-Баторда ишлаб чиқарилади. Енгил саноат (жун ювиш, пўстин тикиш, кўнтери ва б. ишлаб чиқариш) ривожланган. Полиграфия кти, қурилиш материаллари и. ч., ёғочсозлик ва металлсозлик корхоналари, автомобиль таъмирлаш з-длари, озиқ-овқат саноати, иссиклик электр ст-ялари мавжуд. Монголия ФА, унт, музейлар, театрлар бор. У. Б. да замонавий режа асосида Ҳукумат уйи, турар жой бинолари қурилган.