УЛАРЛАР

УЛАРЛАР, тог куркалари (Tetroogallus) — қирғовуллар оиласи уруғи. Уз. 60 см гача. Оёклари кучли; нарининг оёғида калта пихи бор. Яхши юради. Тоғ ён бағирлари ёки дараларда юқоридан пастга кенг қанотларини ёйиб (қоқмасдан) парвоз қилади. 5 тури бор. Кавказ У. и — Кавказ тоғларида; Каспий Уларлари — Закавказье ва Копетдоғда; Ҳимолай, яъни қора қоринли Уларлар — Тяньшан ва ПомирОлойда, тибет Уларлари — Шарқий Помирда, олтой У. и — Олтой ва Саянда тарқалган. Ўрмон зонасининг юқори чегарасида уя қуради. Алп ўтлоқларида озикланади. Кишда қор кам тушган тоғ ён бағирларига кўчиб ўтади. 3 тури Россия ва б. мамлакатлар Қизил китобига киритилган.

Loading...