УЛЕКСИТ

УЛЕКСИТ, боронатрокальцит — сувли боратларнинг кичик синфига мансуб минерал. NaCa[B5O9]8H2O. Моноклин сингонияда кристалланади. Ранги оқ, ипакдек ёки шишасимон ялтирайди. Шаффоф, ёруғлик ўтказиш хусусиятига эга. Қаттиклиги 1—2,5, зичлиги 1,9—2 г/ см5. Мўрт, иссиқ сувда эрийди. Хемоген — чўкинди генезисга эга, гиперген минерал сингари кўллардаги чўкиндиларда учрайди. Бор рудаси. Конлари РФ (Индер), АКШ (Невада), Аргентина, Чили ва Хитойда мавжуд.

Prev Article

УЛАН-УДЭ