УЛОҚ

УЛОҚ — 6 ойликкача бўлган эчки боласи. Эчкичиликда улоқ жун ва тивит йўналишида яйловда онасидан ажратилмай, сут йўналишида бўлса ажратиб парвариш қилинади (4 ойлик бўлгач, оналаридан, эркаклари урғочиларидан ажратилади). Онасидан ажратиб боқиланда 1 ойлик Улоқ ларга бир кунда 4—5 соат оралиқ б-н 4 марта (200—250 г дан), 3 ойлик Улоқ ларга 3 марта (150 г. дан) сут ичирилади. Шунингдек, Улоқ 10 кунлик бўлгач сутга қўшиб 200 г, 2—3 ойлик даврда 800 г пиширилган суюқ сули аталаси берилади. 3—4 ҳафталик Улоқлар ўтлашга қўйилади.

Loading...