УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАНИШ

УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАНИШ, ультрабинафшанурлар — тўлқин уз. 10* м дан 410 7 м гача бўлган электромагнит нурланиш. У. н. кўзга кўринадиган нурланишнинг қисқа тўлқинли қисми билан рентген нурларнинг узун тўлқинли қисми оралиғида жойлашган. Тўлқин уз. 2Ю*7 м дан катта бўлган Ультрабинафша нурланишни люминофорлар билан қопланган экран орқали сезиш мумкин. Бунда экранга тушириладиган спектрнинг бинафша нур тушган жойининг ёнбоши ўзидан нур чиқара бошлайди. Бундай Ультрабинафша нурланишни дастлаб немис олими Н. Риттер ва инглиз олими У. Х. Волластон хлорли кумушга фотокимёвий модда таъсир қилиб сезишган (1801). Тўлқин уз. 210 7 м дан кичик Ультрабинафша нурланиш барча моддалар, ҳатто ҳавонинг юпқа қатламида ҳам кучли ютилади. Уни аниклаш учун вакуум спектрал асбоблардан фойдаланилади. Тўлқин узунлиги қисқа Ультрабинафша нурланишни биринчи бўлиб немис олими В. Шуман ўзи яратган флюоритдан ясалган призмали вакуум спектрографи ёрдамида қайд этган (1885—1903).

Ультрабинафша нурланишнинг ҳосил бўлиши қуйидагича: атом ёки молекула уйғотилган ҳолатдан нормал ҳолатга ўтганида Ультрабинафша нурланиш чиқаради ва электронларнинг тормозланиши ҳамда рекомбинацияси пайтида т-раси 3000 К дан юқори бўлган қизиган моддалар Ультрабинафша нурланишни туташ спектр кўринишда чиқара бошлайди. Атом, ион ва енгил молекулалар чикарган Ультрабинафша нурланиш спектри алоҳидаалоҳида чизиклардан иборат бўлиб, маълум бир қонуният билан жойлашган спектрал серияларни ҳосил қилади. Оғир молекулалар чиқарган Ультрабинафша нурланиш спектрининг тузилиши мураккаб бўлиб, маълум кенгликдаги полосалардан иборат. Қуёш, юлдуз каби коинот объектлари Ультрабинафша нурланишнинг табиий манбаларидир. Қуёш тик пайтида Ультрабинафша нурланишнинг кўп қисми Ерга етиб келади. Сунъий усулда Ультрабинафша нурланишни ҳосил қилиш учун турли газ билан тўлдирилган лампалар қўлланилади. Булар ичида юқори босимли ПРК2, ПРК7 ва б. типдаги симобли лампалар кенг тарқалган. Бундан ташқари, саноатда Ультрабинафша нурланишни ҳосил қилиш учун водород, ксенон ва б. газ разрядли лампалар ишлаб чиқарилган. Кўмир таёқчалар орасида ҳосил қилинган электр ёйи ҳам Ультрабинафша нурланиш манбаи бўлиши мумкин. Ундан чиқаётган бутун нурланишнинг 80% У. н. спектрига тўғри келади.

Фан ва техникада ҳозирги пайтда Ультрабинафша нурланиш оптик квант генератори — лазер ёрдамида олинади. У спектрограф монохроматорлар ёрдамида ўрганилади. Спектрнинг бу қисми учун мўлжалланган оптик асбоблар бошқа оптик асбоблардан объектив ва призмаларнинг кварцдан тайёрланганлиги билан фарқ қилади. Чунки шиша 3,210~7 м дан қисқатўлқиндаги Ультрабинафша нурланишни ўзида ютиб қолади. 1,810 7 м дан қисқа тўлқиндаги Ультрабинафша нурланишни кварц ҳам ютиб қолади. Шунинг учун бундай қисқа тўлқинли Ультрабинафша нурланишни ўрганишда флюорит ёки фторли литийдан фойдаланилади.

Ҳайвон ва ўсимликлар тарихини ўрганиш (палеонтология)да, қад. қўлёзма ва ёзувларни текшириш (археология)да, картиналардаги оддий кўз б-н кўриб бўлмайдиган реставрация изларини тиклаш (санъатшунослик)да, ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини (криминалистика), қон гуруҳини аниклашда, баъзи касалликлар, мас, болаларда рахит касаллигини даволашда, ҳаво, сув, сут кабиларни стериллаш (тиббиёт)да ва б. соҳаларда кенг қўлланилади. Узун тўлқинли Ультрабинафша нурланиш атмосферада кам ютилади. Бундай нурлар таъсирида бадан қораяди. Қуёш нурлари тик тушган жойда маълум вақт давомида муҳим ҳаётий функцияларни яхшилайди. Ультрабинафша нурланиш таъсирида газлар ионлашади, баъзи кимёвий жараёнлар тезлашади, хоналар бактериялардан дезинфекция қилинади. Ультрабинафша нурланиш кўз тўр пардасига кучли таъсир этиб, уни емиради. Шу сабабли, қуёшга ҳимоя кўзойнагисиз қараш зарарлидир.

Loading...