УЛЬТРАМИКРОКИМЁВИЙ АНАЛИЗ

УЛЬТРАМИКРОКИМЁВИЙ АНАЛИЗ — жуда оз миқдордаги моддалар намунасини текширишга асосланган усул ва услублар мажмуи. Тажрибада оддий концентрацияли, лекин ҳажми п (10»3—106) мл дан кўп булмаган эритмалардаги п (106—1012) г миқдор модда аниқланади. Ультрамикрокимёвий анализ микрокимёвий анализ йўли билан аниклаб бўлмайдиган оз миқдордаги моддаларни аниқлаш имконини беради. Ультрамикрокимёвий анализ усуллари одций усулларда аниклаш реакциялари каби реакцияларга асосланган. Тажрибада механик манипулятордан фойдаланилади. Текширишлар лупа (ҳажми 10 3 мл) ёки микроскоп (ҳажми 10~3 мл дан кичик) ёрдамида олиб борилади. Барча операциялар микроманипуляторлардан фойдаланиб микроскоп буюм столчасининг кўриш майдончасида ўтказилади.

Оз миқдордаги намуналарни анализга тайёрлаш усуллари ўзига хос бўлиб, намунанинг тури ва табиатига боғлиқ. Текширилаётган намуналар ва уларнинг табиати турлича, мас, коррозия маҳсулотлари, ғубор, қоплама, минераллардаги қаттиқ ва суюқ аралашмалар, метеоритлар, қотишмалардаги аралашмалар, кичик қажмдаги турли суюқликлар, янги кимёвий элементлар ва б. бўлиши мумкин.

Loading...