УЛЬТРАМИКРОСКОП

УЛЬТРАМИКРОСКОП (ультра… ва микроскоп) — оддий микроскоп ёрдамида кўриб бўлмайдиган майда зарраларни кўришга хизмат қиладиган оптик асбоб. У. кўриладиган объект (зарралар)ни ёритиш усули билан оддий микроскопдан фарқ қилади. Оддий микроскопларда қўлланиладиган объектни ёритиб кузатиш усули ўрнига, бунда қоронғилаштирилган майдон усулидан фойдаланилади. Ультрамикроскопда объектни ёритиш учун кучли ёруғлик манбаи ва жуда катта ёруғлик кучига эга бўлган оптик тизимлар қўлланилади. Бу усулда текширилаётган объект (зарралар) нур бевосита кузатувчининг кўзига тушмайдиган қилиб, ён томондан жуда кучли ёритилади. Ҳар бир ёритилган зарра кузатувчига қоронғи майдонда ўзидан ёруғлик сочиб турувчи ёруғ нуқта бўлиб кўринади. Турли хилдаги Ультрамикроскоп ёрдамида турли дисперс системаларпат зарраларнинг концентрацияси ва ҳаракати аникланади. қ.). У. ёрдамида 2Ю’9 м гача катталикдаги зарраларни ўрганиш мумкин. Дастлабки Ультрамикроскоп 1903 й. да австрия олимлари Г. Зидентопф (1872—1940) ва Р. Зигмонди (1865—1929) томонидан яратилган.

Loading...