УЛЬТРАТОВУШ БИЛАН ДАВОЛАШ

УЛЬТРАТОВУШ БИЛАН ДАВОЛАШ — даволаш ва диагностика мақсадида ультратовушдян фойдаланиш. Ультратовушнинг таъсир этиш механизми механик (ҳужайра ва тўқималар микромассажи), термик (иссиқ ҳосил бўлиши) ва физиккимёвий фаол моддалар ҳосил бўлиши ва б. омилларга асосланган.

Ультратовуш тиббиёт амалиётида 30-й. лардан қўллана бошланди. Ундан даво мақсадида фойдаланишда махсус аппаратлар қўлланилади.

Ультратовуш танага 1 см дан 5—6 см гача чуқурликда киради, бу ундан турли аъзоларни даволашда фойдаланишга имкон беради. Ультратовуш билан даволаш билан д. да, асосан, унинг тўқималардаги хужайралар ички жараёнларини (оқсил биосинтези, биологик фаол моддаларнинг ҳосил бўлиши, ва б.) фаоллаштиришга ёрдам берувчи кичик дозасидан фойдаланилади.

Ультратовуш организмга механик, физик, кимёвий ва иссиқ таъсир кидали. Ультратовушнинг терапевтик таъсири маҳаллий ва умумий реакциялардан иборат бўлиб, нейрорефлектор ва гуморал йўл орқали юзага чиқади. Ультратовуш маълум дозада оғриқсизлантирувчи, сўрувчи, яллиғланишга қарши, спазмолитик, фибрионолитик, қонни суюлтирувчи таъсир қилади. Унинг таъсирида битиш ва тикланиш жараёнлари тезлашади, нервмускул аппарати қўзғалувчанлиги ошади. Периферик нерв толасидан импульс ўтишини тезлаштиради, тўқиманинг трофик функциясини яхшилайди ва ҳ. к.

Таянч-ҳаракат аппарати касалликлари (артрит, артроз, ревматоид артрит, периферик нерв системаси жарохати ва касаллиги, ҳазм аъзолари касалликлари, меъда ва 12 бармоқ ичак касаллиютари), қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари (тонзиллит, фарингит), гинекологик касалликлар (сальпингоофаритлар), урологик касалликлар (простатит) ва стоматологик касалликлар (пародонтоз)ла яхши наф беради.

Пекин ультратовушни қўллаш беморга тўғри келишикелмаслигини фақат врач аниқлаб беради. Тўқималарни кесиш каби хирургик операцияларда ҳам ультратовуш асбобларидан фойдаланилади. Ультратовуш диагностика мақсадларида тош ва ёт жисмларни, ҳомиланинг жойлашиш ҳолати ҳамда бошининг ўлчамини ва б. ни аниқлашда қўлланилади.

Loading...