УЛУҒБЕК МАДРАСАСИ

УЛУҒБЕК МАДРАСАСИҒиждувон (Бухоро вилояти)даги меъморий ёдгорлик (1433). Улуғбек Самарканд ва Бухорода қурдирган мадрасалардан энг кичик ва соддароғи. Мадраса бир қаватли, мурабба тархли (33×30 м), масжид, дарсхона ва ётоқхонадан иборат. Пештоғи чуқур равокди. Ўртада миёнсарой, 2 ёнида масжид ва дарсхона (8Х4,6 м), бурчакларида гулдаста жойлашган. Миёнсарой тўридаги эшикдан ҳовлига чиқилади. Ҳовли (15×13 м)нинг 2 ёнида 5 та ҳужра бўлиб, унинг 4 таси мурабба тарҳли, томи қуббали. Бизгача Улуғбек мадрасасининг бош тарзи (15-а.), унга туташган айвон ва минора сакланган. 1933 й. да В. Шишкин, В. Нильсен ва И. Ноткинлар ўлчамларини аниқлаган. Бош тарзида Улуғбек номи ва қурилган санаси ёзилган. Мадрасанинг ғарбида шайх Абдухолиқ Ғиждувоний қабри жойлашган. Ғиждувонийнинг 890 йиллиги (1993) муносабати билан Улуғбек мадрасаси таъмирланган. Бош тарзи пештоғи ёнига устунли, текис томли айвон (бостирма) қурилиб, ичи кошин билан безатилган, пештоқ ёнларидаги хужраларга бош тарзидан кириладиган эшик, тобадонларга ганчкори панжаралар ўрнатилган. Серҳашам нақшинкори безаклари тикланган. Ғиждувоний дахмаси устига 2003 йили томи устунли ёғоч ўймакори гумбаз билан ёпилган, айвон қурилди. Дахма безаклари қайтадан тиклашш. Мадраса олди, дахма ва янги қурилган масжид жойлашган ҳудуд замонавий талабларга мое қилиб ободонлаштирилди.

Loading...