УЛУС

УЛУС (мўғулча — давлат, халқ, одамлар) — 1) Мўғуллар давлати шаклланиш даври (13а. боши)да муайян бир нўёта тобе бўлиб, унга қарашли ерларда кўчманчилик билан ҳаёт кечирувчи каттакичик оилалар гуруҳи;

2) Чингизхон тузган илк мўғул давлати;

3) мўғуллар истилоси даврида босиб олинган ҳудудлардан Чингизхон фарзандларига бўлиб берилган мулк (удел) лар (мас, Жўжи улуси, Чиғатой улуси ва б.). 13а. нинг 2ярмида бу Улуслар мустақил давлатларга айланиб, номигагина салтанат хукмдори — улуғ қоонга бўйсунганлар. 15 — 17-а. охирларида Улус — Мўғулистондаги йирик ер мулки ва мусулмон адабиётида Чингизийлар давлатларининг аталиши. Мўғулистон манжурлар томонидан босиб олингач, мамлакат аймоклар ва хошунларга ажратилган. «Улус» атамаси мулк маъносида қўлланилмайдиган бўлган ва астасекин «халқ» маъносини англата бошлаган. Ҳоз. вақтда «Улус» атамаси «давлат» атамасининг синоними сифатида ишлатилади; 4) бурятлар ва калмиклар Россия таркибига киритилгандан сўнг «Улус» атамаси Окт. тўнтаришигача феодал мулк, сўнгра маъмурий бирлик маъносини сақлаб қолган.

Loading...