УМАРОВ Улугбек Юнусович

УМАРОВ Улугбек Юнусович (1958.15.12, Фарғона ш.) — и. ч. новатори, Ўзбекистон Каҳрамони (1999). Қўқон автомобиль йўллари техникумини тугатган (2004). Меҳнат фаолиятини 1980 й. да «Фарғона ирригация қурилиши» трести қурилишмонтаж бошқармасида экскаватор машинисти бўлиб ишлашдан бошлаган. Фаргона автомобиль йўлларидан мунтазам фойдаланиш бошқармасида экскаватор, автоскрепер машинисти (19832000), 2001 й. дан шу бошкармада механик. Республикадаги муҳим йўл қурилиши объектларида фаол иштирок этиб, юқори меҳнат кўрсаткичларига эришган, кўплаб экскаваторчи шогирдлар етиштирган.

Loading...