УМИДОВА Зулфия Иброҳимовна

УМИДОВА Зулфия Иброҳимовна (1897.1.6 Тошкент — 1980.17.4) — терапевт олима, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1949), СССР Тиббиёт ФА мухбир аъзоси (1948). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1944), тиббиёт фанлари д-ри (1947), проф. (1948). Ўрта Осиё ун-тининг тиббиёт фтини тугатгач (1922), фт терапия клиникаси орди натори (1922 — 25), ассистенти (192637), ТошТИ доценти (1937 — 44), госпиталь терапия кафедраси мудири (194469), 1970 й. дан шу кафедранинг проф. консультанта. Илмий ишлари ўлка патологияси ва иссиқ иқлим шароитида юрактомир системаси касалликларини даволашга, шунингдек, соғлом одамнинг юрактомир системаси ва миокард инфарктининг клиник хусусияти ҳамда тонус, томирлар камчилигининг бошқа шаклларини ёритишга бағишланган. ТошТИ ва Ўзбекистон Соғлиқни саклаш вазирлиги қузуридаги Юрактомир системаси физиологияси ва патологияси муаммолари комиссиясининг раиси (1959—70), (1894, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Ғамбир қишлоғи — 1966, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Карашина қишлоғи) — достончи. Шеробод достончилик мактаби вакили. Шерна бахшиттт шогирди. Деҳқонободдаги Карашина қишлоғидаги кзда, сўнг туман МТСида ишлаган (1929—56). Отаси ҳам, амакиси Бойназар ҳам достончи бўлган. Умидова 3 ёшида отасидан етим қолган. 14 ёшидан термалар айтган, дўмбира чертган. Тарихий ҳужжатлар, шахсий таассуротлари асосида «Қорақум», «Дастагул» каби замонавий асарлар ёзган. Унинг репертуарида «Олтин қовоқ», «Равшанхон», «Малика айёр», «Боғдод», «Гўрўғли», «Аваз», «Нурали» каби достонлар бўлган. Умидовадан «Алпомиш», «Балхивон», «Нурали», «Зандигор», «Ойпарча», «Мойгулистон» каби достонлар, жуда кўп термалар ёзиб олинган. Улардан «Ойпарча» ва «Балхивон» нашр этилган. Тошкентда ўтказилган халқ талантлари олимпиадаларида қатнашган (1946—48). Бахшининг ўғиллари — Қора ва Чори Умировлар ҳам достонлардан парчалар, термалар ижро этадилар.

Ад.: Собиров О., Умир шоир Сафаров, Т., 1982.

Loading...