УМИРБЕК ЛАҚҚИ

УМИРБЕК ЛАҚҚИ — қорақалпоқ халқ латифаларининг қаҳрамони. Умирбек 19-а. нинг я2рмида ўтган тарихий шахе бўлиб, Чимбой ш. яқинидаги овулда яшаган. «Лаққи» унинг халқ қўйган лақаби. Қорақалпоқ халқининг оғир қисмати 18-а. охири ва 19-а. бошларида яратила бошлаган достонларда ва Умирбек номи билан боғлиқ латифаларда ўз аксини топган. Бу латифаларда ҳазилкашлик, топқирлик, баъзан эса ҳийлакорликни ифодаловчи ҳангомалар Умирбек лаққи номидан ҳикоя қилинади. Унинг номи билан боғлиқ латифалар «Қорақалпоқ халқ афсоналари ҳам латифалари» тўпламида босилиб чиққан (1962). Рус тилида «Анекдоты Омирбека» («Умирбек латифалари») тўплами нашр этилган (1977). «Огонёк», «Крокодил», «Муштум» ва б. жур. ларда бундай латифалардан намуналар бериб борилган. Нукус драма театрида «Умирбек лаққи» комедияси саҳналаштирилган.

Loading...