УММОН

УММОН — Арабистон я. о. нинг жан. шарқий қисмида жойлашган давлат. Майд. 212,4 минг км2 (ғарбда чегара чўлдан ўтганлиги учун аниқбелгиланмаган). Ахолией 2,7 млн. киши (2002). Пойтахти — Маскат ш. Маъмурий жиҳатдан 59 вилоятга бўлинади.

Давлат тузуми. Уммон — султон бошчилигидаги монархия. Амалдаги конституцияси 1996 й. 6 нояб. да кабул килинган. Давлат бошлиғи — султон (1970 й. дан Қобус бин Сайд). Шўро кенгаши ва Давлат кенгашидан иборат Уммон Кенгаши маслаҳат органи мавжуд. Ижрочи ҳокимиятни султон ва ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Уммон Форс ва Уммон қўлтиқлари, Арабистон денгизи билан ўралган. Шим. қисмини Уммон тоғлари (мамлакатнинг энг баланд нуқтаси 3353 м — Шом тоғи) эгаллайди. Уммон қўлтиғи соҳилидаги АлБатина пасттекислигида бир қанча воҳалар бор. У. нинг марказий қисмида Рубъ улХоли қумли чўлининг шарқий чеккаси, жан. ғарбида Дофар (Зуфар) платоси (бал. 500—1000 м ва ундан ортиқ) жойлашган. Ер остидан нефть, табиий газ, мис, хром, тошкўмир, марганец, қўрғошин, олтин ва кумуш қазиб олинади. Иклими тропик, ҳудудининг катта қисмида чўл иқлими. Ҳавонинг ўртача т-раси июнда 32°, янв. да 21° (максимал тра 45—50°). Йиллик ёғин — 150 мм, тоғли жойларда 500—700 мм гача. Уммонда мунтазам оқар дарёлар йўқ. Ер ости сувларидан коризпар ёрдамида кенг фойдаланилади. Тоғлар саванна ва барг тўқувчи ўрмонлар, ўтлоқлар билан қопланган. Воҳаларда хурмозор ва кокос пальмазорлари бор. Дофар платосида смола олинадиган ладан ва коммифора дарахтлари ўсади. Ҳайвонот дунёси: сут эмизувчилардан араб ғизоли (оҳу), тулки, чиябўри, сиртлон учрайди, қўшоёқ, калтакесак, илон, қирғоққа яқин сувда балиқ кўп. ВазиСерин қўриқхонаси ташкил этилган.

Аҳолисининг 90%дан кўпроғи уммонлар (У. араблари). Балужлар, форслар, Ҳиндистон, Покистон, Африка мамлакатларидан келганлар ҳам яшайди. Расмий тилараб тили. Давлат дини — ислом. Аҳолининг аксарияти Уммон қўлтиғи соҳилларида истиқомат қилади. Шаҳар аҳолиси 72%. Муҳим шаҳарлари: Маскат, Салала, Сур, Матраҳ.

Тарихи. Ҳозирги Уммон соқилида мил. ав. 4-минг йилликдан Шим. Африка, Форс қўлтиғи мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасида воситачи савдо марказлари мавжуд бўлган. 6—5-а. ларда Уммоннинг соҳил қисмлари Ахоманийлар хукмронлиги остида бўлган. Мил. 6-а. да сосоний Хисрав I Ануширвон (Нуширавон) қўшинлари томонидан вайрон қилинди. 7-а. ўрталарида Уммон Араб халифалиги таркибига киритилди, ислом дини тарқалди. 8-а. ўрталарида халифа ноибига қарши қўзғолондан сўнг Уммон мустақил давлат — имомликка айланди, уни имом идора қила бошлади. 9-а. охирида Аббосийлар У. ни ўзига итоат қилдирди. 11-а. охирига келиб мамлакат яна мустақилликка эришди. 1515 й. У. нинг барча соҳил қисмини португаллар босиб олди. 1650 й. озод қилинди. 18-а. нинг 2-ярмида Буюк Британия билан Франция У. ни эгаллаш учун ўзаро кураш бошлади. 1792 й. имомнинг укаси султон ибн Аҳмад У. соҳилларини, жумладан, Маскат ва АсСоҳар ш. ларини эгаллаб, алоҳида давлат — Маскат султонлиги тузилганлигини эълон қилди. Айни вақтда ваҳҳобийлар эгаллаб олган Форс қўлтиғи ва Ҳўрмуз бўғози соҳиллари Уммондан ажралиб чиқди. Шу тариқа 19-а. бошларига келиб, мамлакат Уммон имомлиги, Маскат султонлиги, Уммоннинг шим. соҳили (инглиз адабиётида «Қароқчилар Соҳили» деб аталадиган ҳудуд)га бўлиниб кетди. 19-а. нинг 2-ярмида Маскат билан «Қароқчилар Соҳили» Англия протекторати (Маскат ва Шартномали Уммон—ҳоз. Бирлашган Араб Амирликлари)га айлантирилди. Уммон имомлигининг соҳил бўйларидан маҳрум бўлиши унинг савдосотиқдаги мавқеига путур етказади. 1865, 1886, 1890 й. ларда Уммонда мустамлакачиларга қарши халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. Қўзғолончилар Маскатни Уммон билан бирлаштириш ва Маскат билан Буюк Британия ўртасида тузилган асоратли шартномани бекор қилинишини талаб қилдилар. Аммо қўзғолонлар ҳар сафар шафқатсизлик билан бостирилди.

1913 й. имом Салим алХарусий бошчилигидаги Уммон кабила қўшинлари Маскатнинг кўп қисмини озод қилдилар. 1920 й. 25 сент. да инглиз мустамлакачилари б-н Маскат султони АсСиб қишлоғида Уммон имомлигини мустақил давлат деб тан олувчи шартномани имзоладилар. Бироқ Уммонда йирик нефть конлари очилгач, Англия қўшинлари АсСиб шартномасини бузиб, 1955 й. кузда Уммонга бостириб кира бошлади, инглиз аск’арлари ва Маскат султони Сайд ибн Таймур лашкарлари Уммоннинг Назва, Рустоқ ва б. шаҳарларини эгаллаб олди. Уммон ахрлисининг бир қисми имом Ғолиб ибн Али бошчилигида босқинчиларга қарши кураш бошлади. 1959 й. га келиб имомлик ҳудудининг анчагина қисми инглизлар қўлига ўтди. Кўп уммонликлар ватанини тарк этишга мажбур бўлди. 1958 й. дан Уммон тақдири масаласи БМТда бир неча бор муҳокама қилинди. Осиё ва Африка мамлакатларининг талаби билан БМТ Бош Ассамблеясининг 18-сессияси Уммон масаласи билан шугулланувчи махсус қўмита тузди. БМТ Бош Ассамблеясининг 20-сессияси (1965) Уммон ҳудудидан инглиз қўшинларини чиқариб юбориш ва Уммонга мустақиллик бериш ҳақида қўмита таклифини маъқуллади. 1970 й. охирида Маскат султонининг ўгли Қобус бин Сайд Маскат султонлиги б-н У. имомлигини бирлаштириб, У. Султонлиги тузилганини эълон қилди. Уммон — 1971 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 18 – нояб. — Миллий кун (1970).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари йўқ. Хўжалиги. Уммон нефть ва газ саноати ривожланаётган аграр мамлакат. Йирик нефть конлари очилганлиги туфайли 1967 й. дан нефть ва газ қазиб олиш ривожлана бошлади. Ялпи ички маҳсулотда нефть ва газ саноатининг улуши 38,5%, қ. х. нинг улуши 2,9%. Ҳудудининг 0,1% да деҳқончилик қилинади, аҳолининг 75% қ. х. да банд. Суғориладиган ерларда ер ости каналлари (коризлар) ёрдамида воҳа деҳқончилиги йўлга қўйилган. Экспорт учун хурмо (финик пальмаси), лимон ва тамаки экилади. Ички эҳтиёж учун тариқ, буғдой, арпа, сабзавот, полиз экинлари, маккажўхори, пахта, шакарқамиш, мева ҳам етиштирилади. Кўчманчи бадавийлар чорвачилик (қўй, эчки, туя боқиш) билан шуғулланади. Денгиздан балиқ овланади. И. ч. саноатида кувур ва пластмасса маҳсулотлари, шунингдек, кимё, нефтни қайта ишлаш, цемент з-длари, қ,х, маҳсулотларини қайта ишловчи, кондитер, унёрма, металлсозлик, машинасозлик, кемасозлик корхоналари бор. Йилига ўртача 7,8 млрд. кВтсоат электр энргия ҳосил қилинади. Автомобиль йўллари уз. 30,8 минг км; т. й. йўқ. Асосий денгиз портлари — Маскат ва Матраҳ. Маскат яқинидаги АсСиб ш. да халқаро аэропорт бор. Уммон четга нефтдан ташкари нефть маҳсулотлари, рангли металл, хурмо, қуритилган балиқ, тамаки, цитрус мевалар чиқаради. Четдан машина ва ускуна, транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, газлама, қурилиш материаллари олади. Буюк Британия, Япония, Корея Республикаси, Сингапур, АҚШ билан савдо қилади. Пул бирлиги — Уммон риали.

Маорифи. 1970-й. лардан халқ маорифини ривожлантириш чоратадбирлари курила бошлади. Диний мактаблар б-н бир қаторда дунёвий ўқув юртлари очилди. Болаларга таълим бериш, уларни дарслик, мактаб кийимлари ва б. лар билан таъминлашни давлат ўз заммасига олган. Ёшларга касбҳунар ўргатувчи таълим марказлари очилган. И. т. ишлари Маскат ш. даги Уммон маданий мероси директората, Уммон тарихий ассоциацияси ва б. муассасаларда олиб борилади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Уммонда нашр этиладиган асосий газ. лар: «АлВатан» (араб тилидаги кундалик газ., 1971 й. дан), «Уммон» (араб тилидаги кундалик газ.), «Оман дейли обсервер» («Уммоннинг кундалик шарҳловчиси», инглиз тилидаги кундалик газ., 1981 й. дан), «Тайме офОмон» («Уммон вақти», инглиз тилидаги кундалик газ., 1975 й. дан). Давлатга карашли Уммон ахборот агентлиги 1984 й. тузилган. У. Султонлиги радиоси 1970 й., У. телевидениеси 1974 й. ташкил этилган.

Маданияти. Уммон адабиёти ва санъати умумараб маданиятининг бир қисми сифатида ривожланиб келган. Уммоннинг жан. ғарбидаги Дофар вилоятида милоднинг дастлабки аерларида равнақ топган АлБалид, Рубат, Таки ш. лари, ХорРори (кад. Самхарам) портининг харобалари сақданиб қолган. Тошдан ибодатхоналар (жумладан, ой маъбудасига бағишланган ибодатхоналар) қурилган, жез ҳайкаллар ясалган (бўлаклари топилган). 7-а. да ислом дини қабул қилингач, маежид ва мадрасалар барпо этила бошлади. 16-а. дан бошлаб, португаллар ҳукмронлиги даврида денгиз соҳилидаги Маскат, РасалХайма, Матраҳ ш. ларида, мамлакат ичкарисидаги Назва, Ибрида маҳобатли тош қўрғонлар курилди. Уммон шаҳарлари, асосан, ўрта аср қиёфасини сақлаб қолган. Шаҳарлардаги уйлар 2—3 қаватли, дераза ва айвонларига панжара тутилган. Соҳилда ўрнашиб олган балуж ва африкаликлар қамиш ва бордондан ясалган, томи пальма япроғи билан ёпилган кулбаларда яшайдилар. Қад. бадиий ҳунармандчиликдан заргарлик (зебзийнат буюмлари, қурол, айниқса, сопига ўйиб нақш солинган чиройли пичоқлар), мис ва сополдан сирланган идиш, чарм буюм (эгаржабдуқ, қамчи, шиппак)лар ясаш, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги касблари сақданиб қолган.

Loading...