УМР

УМР, умр кўриш — организм яшаш даврининг давомийлиги (онтогенези). Умр организмни қарилик ва ўлимга олиб келадиган, емирадиган ва қайта тиклайдиган физиологик ва биокимёвий жараёнларнинг ўзаро таъсиридан иборат. Одатда, физиологик, экологик ва ўртача Умр фарқ қилинади. Физиологик Умр тур индивидининг қулай яшаш шароитидаги максимал ёши бн; экологик Умр эса унинг табиий шароитдаги максимал ёши билан белгиланади. Ўртача Умр популяция индивидлари умрининг ўртача арифметик қийматидан иборат. Ўртача Умр ташқи муҳит шароити таъсирида ўзгариб туради; физиологик ва экологик Умр эса ўзгармас констант ҳисобланади.

Ҳайвонлар У. и суяк қолдиқлари ва тишлари, балиқларники — тана ўлчамлари, тангачалар ва сузғич нурлари кесими; моллюскалар У. и чиғаноқ ҳалқалари орқали тахм. аниқланади. Табиий муҳитда ёввойи ҳайвонлар ёшини тўғри аниклаш қийин. Қўлда боқиладиган ҳайвонларнинг фақат физиологик Умрни аниқлаш мумкин. Узоқ Умр кўриш ҳайвонларнинг ҳар хил систематик гурухлари учун хос. Mac, осётрсимонлар 50—100 й., қурбақа ва тритонлар — 25—30 й. гача, бақалар 12—13 й., тимсо)у1ар ва тошбақалар 50—100 й. ; бойқуш, қарға, бургут, оқ сақоқуш, тўти 50—70 й., балиқчи қуш, турна, қузғун, африка туяқуши 30—40 й., айрим сут эмизувчилар 70 — 110 й. У. кўради. Битта систематик гуруҳга мансуб турлар Умри бирбиридан бир неча баравар фарқ қилади. Mac, сут эмизувчилар синфига мансуб кемирувчилар (сичқон, каламуш) 3—4 й. гача; жуфт туёқлилар (чўчқа, қўй, сигир) 15—30 й. ; тоқ туёқлилар (зебра, эшак, от) 30—70 й. У. кўради. Сут эмизувчиларнинг тана ёки айрим органлари (жигар, мия, буйрак усти бези) оғирлиги б-н У. ўртасида мусбат; тана ҳарорати б-н У. ўртасида манфий корреляция кузатилади. Тана ҳароратининг 10 даражага пасайиши бн, одатда, тана харорати пасаядиган иссиқ қонли ҳайвонлар уйқуга кетмайдиган ҳайвонларга нисбатан бир неча марта кўпроқ Умр кўради. Иккига бўлиниб кўпаядиган бир ҳужайралилар (мас, амёбалар) ва тўхтовсиз кўпаядиган тўқималар қулай шароитда чексиз узоқ; айрим туфелькалар клони 10 й. гача Умр кўради.

Эволюция жараёнида узоқ яшашга имкон берадиган белгилар тўпланиб бориши натижасида турлар Умри узайиб борган ва узоқ Умр кўрадиган янги турлар пайдо бўлган. Айрим маълумотларга қараганда кейинги 60 йил давомида туёкли ва йиртқич сут эмизувчиларнинг физиологик умри 2—3 марта ортган.

Одам У. и кўп жиҳатдан ижтимоий шароит билан боғлиқ. Mac, ўртача У. Қадимги Грецияда 18 й. га, Қад. Римда 22 й. га яқин, ривожланган Европа мамлакатларида Уйғониш даврида — 35 й. га, 19-а. ўртасида — 40 й. га тенг бўлган. 20-а. да тиббиёт фанларининг ютуғи ва ижтимоий юксалиш натижасида одамнинг уртача умри 20 й. дан кўпроқ узайган. 20-а. 80-й. ларида ривожланган мамлакатларда ўртача Умр эркаклар учун 70 й., хотинқизлар учун 76 й. га тўғри келган. Атрофмуҳит шароити ва турмуш тарзи энг қулай бўлганида одамнинг ўртача Умри 85 й. га етиши мумкин. Одам Умр ининг янада узайиши қариш сирасрорларини чуқурроқ билиб олиш билан боғлиқ.

Юксак ўсимликлар У. и яшаш муддатига биноан бир, икки ва кўп йиллик бўлади. Бундай бўлиниши шартли, чунки муҳит шароитига қараб турнинг Умри ўзгариши мумкин. Мас, ғўза ва канакунжут тропикада куп йиллик, мўътадил иқлимда бир йиллик; кўнғирбош пасттекисликларда бир йиллик, tof шароитида кўп йиллик бўлиб ўсади. Бир йиллик ўсимликлар орасида эфермерлар айниқса қисқа (бир неча ой) Умр кўради. Кўп йиллик ўтлар У. и ҳар хил: айрим папоротниклар 100 й. дан ортиқ; гулли усимликлардан ут, бута, чалабуталар бир неча 10 й. дан 100 й. гача; баланд тоғларда усадиган айрим чалабуталар (саурарча) 300 й., ҳатто 800 й. У. куради. Ўсимликлар орасида, айниқса, дарахтларнинг Умри узоқбўлади. Mac, мамонт дарахти 4 минг й., баобаб 4—5 минг й. У. кўради. АҚШнинг Калифорния ва Невада штатлари чегарасида 4300 ва 4680 й. умр курган қарағайлар; Сурхон водийси Сайроб қишлоғида 700 й. га яқин Умр кўрган чинорлар бор. Лекин купчилик дарахтларнинг умри бир неча 10 й. дан ошмайди. Дарахтлар Умри поядаги йиллик ҳалқалар сони, танасининг йугонлиги, йиллик қўшимча усиши, шохланиши, пустлогининг ранги ва тузилишига қараб аниқланади.

Тирик организмлар, жумладан, одамнинг қариши жараёнини геронтология урганади (яна қ. Ёш).

Ад.: Урмание Б. Ц., Эволюция продолжительности жизни, М., 1978; Феномен долгожительства антропологоэтнографический аспект исследования, М., 1982; Фролькис В. В., Старение и биологические возможности организма, М., 1975.

Очил Мавлонов.