УМРА

УМРАислом анъанасида кичик ҳаж. У. Қуръон ояти ва Пайғамбар (ас) суннати билан собит булган амал. У. ни йил — ун икки ой бажариш мумкин. Умранинг иккита фарзи бор: эҳром, Каъбани тавоф қилиш. Бир киши Маккага борганда бир неча бор ўзига, отасига, онасига, яқинларига Умра қилиши мумкин. Фақат ҳар бир Умра учун қайта мийқотга бориб, ювиниб, эҳромни кимга Умра қилаётган бўлса уша кишига ният қилиб кияди. Ҳажга бориб, Маккада яшаб турганлар учун «Танъим»(ҳазрат Ойша) маежиди мийқот ҳисобланади.

Loading...