УМРБОҚИЙ

УМРБОҚИЙ, Умрвоқи — халқ селекциясида яратилган кечпишар қовун нави. Ҳоз. Ўзбекистон ўсимликшунослик ин-тида такомиллаштирилган «Умрбоқий 3748» нави чикарилган (К. И. Пангало, М. Гольдгаузен). Уруғдан униб чиққач, 115—130 кундй пишади. Қовуни тухумсимон (23—28 см), оғирлиги 3—6 кг. Туей сариқ аралаш қорамтиряшил, сирти текис, мева банди томони йирик тўр билан қопланган. Пусти қаттиқ. Эти ним яшил, қалинлиги 4,5—5,5 см, тиғиз, серсув, ширин. Таркибида 10—11% қанд бор. Палагидан тўлиқ пишмай узиб олинади. Саклаш даврида таркибидаги қанд миқдори ортади. Ҳосилдорлиги 300 — 350 ц/га. Келгуси йилнинг май ойигача саклаш мумкин. 1956 й. дан давлат реестрига киритилган. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташкари барча вилоятларда экилади.

Loading...