УМУРТҚА ПОҒОНАСИ

УМУРТҚА ПОҒОНАСИодам ва умуртқали ҳайвонлар скелетининт асосий қисми. Онтогенезпа тоғайли ёки суякли умуртқа танаси ривожланиб, эмбриондаги хорданинг дастлаб бир оз қисми, кейинчалик ҳаммасини эгаллаган. Тўгарак оғизлияар, икки хил нафас олувчилар, яхлит бошлилар, осётрсимонларнинг вояга етган индивидларида Умуртқа поғонаси йўқ, жуфт ёйлар эса яхши ривожланган хордага жойлашган. Сувдаги умуртқали ҳайвонларнинг қуруқликда яшашга ўтиши Умуртқа поғонасининг таянч ролини оширди. Умуртқа поғонаси орқа миянц ҳам таъсирлардан ҳимоя килади.

Умуртқа поғонаси аҳамиятига кўра қатор қисмларга бўлинади. Баликдар Умуртқа поғонаси қовурғали тана ва дум, қуруклиқцаги умуртқали ҳайвонларники бўйин, кўкрак, бел (баъзи гуруҳ вакилларида йўқ), думғаза ва дум қисмларидан иборат. Бошни атрофга ҳаракатлантириш зарурати бўйин қисмининг пайдо бўлишига олиб келган. Амфибияларда битта, судралиб юрувчиларда 4—9 (баъзиларида кўп), қушларда 11—25, сут эмизувчиларда 7—10 та бўйин умуртқаси бор. У. п. нинг кўкрак қисмида қовурғалар бўлиб, кўпчилиги тўш суяги билан бирикиб кўкрак қафасинн (амфибияларда йўқ) ҳосил қилади. Бел қисмда (амфибиялар ва судралиб юрувчиларда йўқ) рудиментар қовурғалар мавжуд. Думғаза умуртқалари (амфибияларда битта, судралиб юрувчиларда 2, сут эмизувчиларда 1 —10 та ва ҳ. к.) чаноқ суяги билан кўриниши ўзгарган қовурғалар ёрдамида туташган.

Одамда Умуртқа поғонаси бўйин, кўкрак, бел, думгаза ва дум суяклари — умуртқаларнинг устмауст қўшилувидан ташкил топади. Умуртқа поғонаси шу умуртқа таналарининг орасида жойлашган тоғай дисклар ҳисобига узаяди. Умурткалар бирбирига уланиб бориши натижасида умуртқа канали ҳосил бўлиб, унда орқа мия ётади. Одам Умуртқа поғонаси кишининг тик юришига мослашган бўлиб, пастга қараб кенгайиб боради. Умуртқа поғонасининг бўйин, бел, кўкрак ва думгаза қисмларида физиологик букилмалар бор. Бўйин ва бел қисмидаги букилмалар лордоз (физиологик лордоз), кўкрак ва думғаза қисмидаги букилмалар кифоз (физиологик кифоз) деб аталади. Бўйин ва бел қисмлари олдинга, кўкрак ва думгаза қисмлари орқага қараб букилган бўлади. Бу букилмалар бола бошини мустақил кўтариб туриши, ўтира бошлаши ва тик юришидан бошлаб шаклланади.

Умуртқа поғонасининг бўйин ва бел қисми кўп, кўкрак қисми кам ҳаракатланади. Кишининг қаддиқомати Умуртқа поғонаси бойламлари, мускулларининг ҳолатига боғлиқ.

Умуртқа поғонаси умуртқа каналида ётган орқа мияни эзилишдан, чўзилишдан сақлайди, гавдани тик тутади, кўкрак, қорин ва чаноқ бўшлиқларини ҳосил қилиш ва б. да иштирок этади.

Умуртқа поғонаси касалликларидан кўпинча умуртқа поғонасининг туғма аномалияси, орттирилган касалликлари, шикастланиши ва б. учрайди. Туғма нуқсонлардан кўпроқ 2 ёки 3 умуртқанинг ўзаро бирикиб кетиши, ортиқча умуртқалар борлиги ва ҳ. к. кузатилади. Бу хил нуқсонли Умуртқа поғонасида кўпинча оғриқ сезилмайди. Орттирилган касалликларига, асосан, остехондроз, Умуртқа поғонаси деформациялари (қ. Умуртқа поғонасининг қийишйиши, Сколиоз), яллиғланиш касалликлари (қ. Спондилит), У. п. бойламларининг узилиши ёки чўзилиши, умуртқаларнинг чиқиб кетиши ва б. киради.

Loading...