УМУРТҚА

УМУРТҚА, умуртқалар — одам ва умуртқали ҳайвонлар умуртқа погонасини ташкил этадиган калта ғовак суяклар. Одамда Умуртқа тана, равоқ ва ўсиқлардан иборат. Умуртқа 33—34 бўлиб, булардан 7 таси бўйин, 12 таси кўкрак, 5 таси бел, 5 таси думғаза ва 4—5 таси дум У. сидир. Думғаза ва дум Умуртқа лари кейинчалик (киши 17—25 ёшга етганда) ўзаро бирлашиб, битта суякни ҳосил қилади. Умуртқа равокларининг бирлашишидан вужудга келган каналда орқа мия, Умуртқа атрофида эса мускуллар жойлашган. Умуртқаларнинг ўзаро қўшилишидан умуртқа поғонаси ташкил топади.