УНИТАР ДАВЛАТ — давлат тузилиши шакли; бунда давлат ҳудуди таркибида, федерациядан фаркли равишда, федератив бирликлар (штатлар, ерлар) булмайди, балки у маъмурийхудудий бирликлар (туманлар, вилоятлар, кантонлар ва х. к.)га бўлинган бўлади. Мазкур мустақил қисмлар давлат суверенитета аломатларига эга эмас. Бундай давлатда олий органларнинг ягона тизими ҳамда ягона қонунчилик (Конституция, фуқаролик, олий давлат хркимияти) булади. Барча Унитар давлат ларга хос булган марказлаштириш турли шаклларда ва турли даражада намоён булиши мумкин. Баъзи мамлакатларда маҳаллий органлар умуман бўлмайди ва маъмурийҳудудий бўлинмалар марказий ҳокимият вакиллари томонидан бошқарилади. Бошқа давлатларда маҳаллий органлар ташкил этиладию, лекин улар (бевосита ёки билвосита) марказий ҳокимият назорати остида булади. Марказий ҳокимият маҳаллий органлар устидан назоратнинг қандай турини амалга оширишига қараб, Унитар давлатлар марказлашган ва марказлашмаганга булинади. Марказлашган Унитар давлатда маҳаллий органларнинг марказга буйсуниши марказдан тайинланадиган мансабдор шахслар орқали амалга оширилади. Марказлашмаган Унитар давлатда маҳаллий органлар марказий органлардан мустақил равишда шакллантирилади, шунинг учун улар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар марказлашмаган асосларда ўрнатилади. Унитар давлат таркибида давлат белгилари мавжуд миллийҳудудий тузилмалар ҳам бўлиши мумкин, мас, мухтор вилоят, мухтор республика. Ўзбекистон — У. д. Унинг таркибида давлат тузилишига хос белгилари мавжуд булган Қорақалпоғистон Республикаси бор.