УНИВЕРСАЛИЯЛАР

УНИВЕРСАЛИЯЛАР (лот. universalis — умумий) — ўрта асрлар фалсафасидаги термин, умумий тушунчалар (ёки ғоялар)ни билдиради. Ўрта асрларда Универсалиялар табиати тўғрисидаги бахсларда 3 та асосий йўналиш — номинализм, реализм, концептуализм пайдо бўлди. Номинализмга кўра, фақат алоҳида нарсаларгина реал мавжуд, умумий тушунчалар — У. эса инсон тафаккури билан яратилган номлар, белгилар ёки атамалардан бошка нарса эмас (И. Росцелин, Иоанн Дуне Скот, У. Оккам ва б.). Реализмга кўра, Универсалиялар реал маънавий моҳиятдан иборат бўлиб, нарсаларнинг субстанцияек ҳисобланади (Ансельм Кентерберилик, Фома Аквинский ва б.). Концептуализмга кўра, Универсалиялар нарсаларнинг ўхшашлигига асосланган ҳолда умумлаштиришдан иборатдир (П. Абеляр, Иоанн Солсберийский ва б.).

Ҳоз. замон фанларининг кўпгина абстракт тушунчаларини Универсалиялар сиз тушунтириб бўлмаиди. Mac, комплекс сонлар, иррационал қийматлар, элементар зарралар таркибини ўрганишда қўлланиладиган абстракт тушунчалар, каср сонли зарядли кварклар, экстенсив ва интенсив чексизликлар, комбинаторлар, математик мантиқнинг тимсоллари Универсалияларнинг бугунги кунда намоён бўлишидир.

Loading...