УНВОН — ваколатли органлар томонидан белгиланадиган ва бериладиган ном. Бу алоҳида шахснинг хизматлари ёки касб, хизмат, илмий ва б. малакалари расман эътироф этилганлигини тасдиклайди. Унвон белгилаш, бериш ва ундан маҳрум этиш тартиблари, шунингдек, Унвон б-н боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар қонун ҳамда бошқа норматив қужжатлар б-н белгиланади. Ўзбекистон Республикасида Фахрий (қ. Фахрий унвонлар), ҳарбий (қ. Ҳарбийунвонлар), илмий (қ. Илмий унвон), махсус профессионал, спорт, академик У., турли мукофот, конкурс лауреатлари Унвони ва шу кабилар бор. Прокуратура органларидаги прокурор ва терговчилар учун белгиланган Унвон чин, дипломатия ходимлари учун белгиланган Унвон дипломатия даража ва мартабалари деб аталади.