УНХЎРЛАР

УНХЎРЛАР, унхўр қўнғизлар — дон, дон маҳсулотлари ва б. озиқ-овқат захираларига зарар етказувчи япалоқтаналилар оиласига мансуб қўнғизлар. Энг хавфлилари суринам унхўри ва сарғиш унхурдир.

Суринам унхўри (Oryzaephilus surinamensis) қўнғизи ҳамма жойда — омборларда, тегирмонларда, озиқ-овқат корхоналарида, турар жойларда, эски дарахтлар пўстлоғи остида яшайди. Туси қизилқунғир, уз. 3—3,5 мм, олд жағлари ёнларида 5 тадан тиши бор. Личинкаси очсариқ, уз. 4 мм, кўкрагида уч жуфт оёкдари бор. Қўнғизлар ун, ёрма, айниқса, моғорлай бошлаган кепак каби маҳсулотларни хуш кўради, идишларга ва б. ҳашаротлар зарарлаган жойларга тухум қўяди. 3—5 кун ўтгач, улардан личинка чиқади. Саргиш унхўр (Laemophloeus testaceus) — сариққўнғир, уз. 1,5—2,5 мм, олд елкаси деярли тўртбурчак, мўйловлари бўйи узунлигида. Личинкаси уз. 2,5 мм, оқсариқ, боши ва орка томони сариқ. Жан. минтакаларда куп учрайди. 3—4 наел беради.

Кураш чоралари: жойларни тоза саклаш, омборлар ва ун, дон сақланадиган хоналарни йилига 2—3 марта бензофосфат, карбофос каби кимёвий препаратлар б-н дорилаш (яна қ. Омбор зараркунандалари).

Loading...