УПАНИШАДЛАР

УПАНИШАДЛАР [санскритча устознинг ёнида (ҳақиқатни билиш учун) ўтирмоқ] — ҳинд динийфалсафий рисоласи; проза ва шеър билан ёзилган, веда адабиётининг якунловчи кдеми, хотимаси (қ. Ведалар). Тахм. мил. ав. 7—3а. ларда пайдо бўлган. Унинг марказида веда диншжнт фалсафий масалалари, одамнинг ўзини ўзи ва атрофидаги оламни билиши ётади. Упанишадларнинг асосий ғояси Браҳма ва Атман (субъект, алоҳида шахс) нинг бирлиги тўғрисидаги таълимотда ифодаланади. Упанишадларга 2 ва 8—9-а. ларда ёзилган изоҳлар веданталарта асос бўлган. Упанишадлар кейинги асрларда шаклланган барча хинд фалсафий тизимлари ва мактабларига ҳамда уларнинг вакиллари дунёқарашига таъсир қилган.